"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади
		
		28 сен 13:09
        Новости	
	
				
				"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади
"Челси" "Комо" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас трансфери учун курашда "Реал"ни ортда қолдиришга ҳаракат қилиши кутилмоқда.
			Манбага кўра, аргентиналик футболчи "қаймоқранглилар" сафига қайтиши эҳтимоли юқори, чунки уларда футболчини қайтариб сотиб олиш имконияти бор. Аммо, Паснинг ўзи буни рад этса, "Челси"да имконият пайдо бўлади.
"Комо" Испания грандининг футболчини сотиб олиш бандини олиб ташлаш учун Пас билан янги шартнома бўйича келишиб олмоқчи. Клуб ўшанда 21 ёшли футболчини 80 млн еврога сотиши мумкинлигига ишонмоқда.
Пас 2020 йилдан бери "Реал" тизимида эди. 2024 йилнинг ёзида "қаймоқранглилар" ярим ҳимоячини "Комо"га сотди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Комментарии