"Челси" "Манчестер Сити"дан Стерлинг ва Акени харид қилиши мумкин
28 июн 2022 17:38
Новости
"Челси" "Манчестер Сити"дан Стерлинг ва Акени харид қилиши мумкин
Лондон клуби хўжайини ва вақтинчалик спорт директори вазифасини бажараётган Тодд Бели "Манчестер Сити" билан Раҳим Стерлингнинг хариди борасида музокараларни бошлади.
Қайд этиш керакки, клублар "Боруссия" (Дортмунд)даги фаолияти давомида "Челси" бош мураббийи Томас Тухелда қизиқиш уйғотган 27 ёшли нидерландияликнинг ҳам трансферини муҳокама қилишмоқда.
Тухель футболчини учталик ҳимоянинг чап қаноти учун идеал номзод сифатида кўрмоқда ва у Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен кетгани сабаб уларнинг ўрнини тўлдиришга ёрдам беради деб ҳисобламоқда.
Аке ўтган мавсум "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии