АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди
04 мая 2025 22:27
Новости
АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди
АПЛ 35-тур доирасидаги "Челси" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.
3-дақиқада "аристократлар" хавбеки Энцо Фернандес Нетунинг пасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жарелл Куанса 56-дақиқада "Челси"га "ёрдам бериб юборди". "Ливерпуль" ушбу голларга фақатгина 85-дақиқага келиб Виржил Ван Дейкнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Ўйин сўнггида, аниқроғи 90+6 дақиқада Коул Палмер пенальтидан урилган гол орқали якуний ҳисобни ўрнатди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии