"Челси" Канте ўрнига "Реал"дан Камавингани қўлга киритмоқчи
23 янв 2023 17:29
Новости
"Челси" Канте ўрнига "Реал"дан Камавингани қўлга киритмоқчи
"Челси" "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди "90 min".
Манбага кўра, "Челси" Камавингани келаси ёзда Лондонни тарк этиши мумкин бўлган Н'Голо Канте ва Жоржиньонинг ўрнида кўрмоқда. Шу билан бирга, Камавингани олиб келиш осон бўлмайди, чунки "Реал" ҳам футболчида истиқбол кўрмоқда.
Шунингдек, "Арсенал" франциялик ярим ҳимоячини ижарага олмоқчи экани ҳам хабар қилинганди.
Олдинроқ Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти 20 ёшли франциялик футболчи дахлсиз эканини таъкидлаганди.
Камавинга 2021 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. У жорий мавсум Испания клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии