RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

"Челси" Бундеслига юлдузи билан шахсий келишувга эришди Новости

"Челси" Бундеслига юлдузи билан шахсий келишувга эришди

"Челси" "Лейпциг" ҳужумчиси Кристофер Нкунку билан келажакдаги трансфер шартларини келишиб олди.

Франциялик футболчи ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Европа грандлари орасида талаш бўлди, аммо бу жараён узоққа чўзилмади, чунки 24 ёшли форвард "Лейпциг" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. 

Нуфузли инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, Нкунку трансфери келаси ёзда амалга ошиши эҳтимоли юқори: "Челси" келишув устида фаол ишламоқда, футболчининг ўзи эса аллақачон трансферга рози бўлган.

Transfermarkt экспертлари Нкункунинг нархини 80 миллион еврога баҳолашмоқда. Жорий мавсумда футболчи 11 та ўйинда 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика