RU

"Челси" бешинчи марта Батшуайини ижарага бериб юбормоқчи Новости

"Челси" бешинчи марта Батшуайини ижарага бериб юбормоқчи

"Челси" футболчиси Миши Батшуайи яна клубни тарк этиши кутилмоқда.

Лондонликлар бельгиялик футболчини яна ижарага бермоқчилар. Бу сафар футболчи "Бешиктош"га йўл олиши мумкин. 

27 ёшли футболчи туркияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган. 

Бу 2016 йилдан бери Батшуайининг бешинчи ижараси бўлади. Ўшанда у "Марсел"дан Лондонга кўчиб ўтганди. 

Бу орада Батшуайи "Боруссия Д", "Валенсия" ва "Кристал Пэлас" каби жамоаларда ўйнаб келди. 

Унинг "Челси" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика