RU

Последние новости

13:50Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди  2 13:32Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди  37 13:20Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияга 7 та гол уриб, 3-ўринни олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:02"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" етакчисини сотиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" Фатини қандай ҳолатда ижарага бериши аниқ бўлди  0 12:12Ўзбекистонда кимга "Олтин тўп" топширилди?   8 11:51Ўзбекистон U-15 терма жамоаси финалда Туркияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди  1 11:25Левандовски "Барселона" билан шартномасини узайтириш учун нима қилиши кераклиги маълум  2 10:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 10:17ФИФА президенти Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди  0 09:44Черан хет-трик қилиб, "Пахтакор"га ғалаба келтирган учрашувдан ГАЛEРEЯ  2 09:10"Реал" ва ПСЖ собиқ ҳужумчиси Малайзия клубига ўтди  1 08:36Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда ҳимоячилар орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  6 08:00Энг зўрлари аниқланган, Бразилия олтинчи марта кубогни кўтарган ЖЧ тақдирлаш маросимидан ГАЛEРEЯ  0 07:29ЖЧ-2026 саралаш. Эрон терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум  36

"Чарм тўп-2019" мусобақасининг бош соврини Тошкентда қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

"Чарм тўп-2019" мусобақасининг бош соврини Тошкентда қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теги :  Чарм тўп
Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш доирасида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси ҳам ниҳоят ўз поёнига етди.

Кеча “Миллий” стадионда ўтказилган финал ўйинида Тошкент шаҳрининг “Иқбол” ҳамда Навоий вилоятининг “Келачи” жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасида дастлаб 3-ўрин эгаси аниқланди. Қашқадарё вилоятининг “Оққамиш” ҳамда Наманган вилоятининг “Навкент” жамоалари ўртасидаги баҳсда аввалига воҳалик ёшлар 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо, “Навкент” жамоаси ғалабага бўлган иродасини намоён этди ва якунда 3-2 ҳисоби билан ғалаба қозонган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Финал ўйини олдидан кичик саҳналаштирилган кўриниш намойиш этилди. Майдонга карнай-сурнай садолари остида доирачилар, уларнинг ортидан раққосалар кириб келишди. Сўнгра майдонга “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичига етиб келган барча иштирокчи жамоалар таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мусобақа иштирокчиларини ажойиб спорт байрами билан қутлар экан, чемпионлик учун курашадиган жамоаларга омад тилади.

Илк бора ташкил этилган мусобақа ғолибига аталган кўчма кубокни эса майдонга ўзбек футболининг тирик афсоналари Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқовлар олиб чиқишди ва айнан улар финал учрашувининг рамзий тўпини ҳам тепиб берди.

Мамлакатимиз ифтихори, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқарган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос “омад лотореяси”да пойтахтлик ёшларга омад кулиб боқди – 4:2. Шу тариқа, “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг илк ғолиби Тошкент шаҳри Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси бўлди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчи жамоаларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллари, шунингдек дипломлар топширилди. “Иқбол” жамоаси эса кўчма кубок билан тақдирланди.Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

“Энг яхши дарвозабон” – Бекзод Амануллаев (“Иқбол”, Тошкент ш.)

“Энг яхши ҳимоячи” – Зуҳриддин Муродиллаев (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шуҳрат Исганов (“Навкент”, Наманган)

“Энг яхши ҳужумчи” – Санжар Алиқулов (“Еттигузар”, Сирдарё)

“Энг яхши футболчи” – Суннатилла Тошпўлатов (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши мураббий” – Аҳмаджон Холмирзаев (“Навкент”, Наманган)


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика