“Чарм тўп-2019”. “Бобур” мамлакат босқичида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилади
20 авг 2019 11:51
Новости
“Чарм тўп-2019”. “Бобур” мамлакат босқичида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилади
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида “Чарм тўп” мусобақасининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Нурафшон шаҳридан “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ), Янгийўл шаҳридан “Бахт” МФЙ ҳамда Юқори Чирчиқ туманидан “Шодлик” МФЙ жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.
Дастлаб Янгийўл шаҳар ҳамда Юқори Чирчиқ тумани маҳалла жамоалари майдонга тушишди. Учрашувда Юқори Чирчиқ туманининг “Шодлик” МФЙ жамоаси ғолиб бўлди.

“Чарм тўп-2019” мусобақасининг Тошкент вилояти босқич финалида Нурафшон шаҳрининг “Бобур” МФЙ жамоаси “Шодлик” маҳалла жамоасига қарши баҳс олиб борди. Голларга бой бўлган баҳсда 5:1 ҳисобида зафар қучган “Бобур” жамоаси Тошкент вилояти ғолиби сифатида Республика финал босқичига йўлланма қўлга киритди.







Илҳом Раҳмонов тайёрлади
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии