RU

Последние новости

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Championat.asia хабари тасдиқланди: Анвар Бердиев - "Турон" мураббийлар штабида иш бошлади Новости

Championat.asia хабари тасдиқланди: Анвар Бердиев - "Турон" мураббийлар штабида иш бошлади

Фаолияти давомида “Насаф", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" каби номдор клубларда ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган таниқли мутахассис Анвар Бердиев "Турон" клуби мураббийлар штабида иш бошлади.

Истеъдодли мураббий бугунга қадар "Истиқлол" ва "Бухоро" клубларида бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда 500 тадан кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида тарихда қолган. Бердиев жамоа ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида клуб тизимига ёрдамчи мураббий сифатида жалб этилди.

"Турон" футбол клуби барча мухлислар номидан Анвар Бердиевнинг жамоадаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди. "Турон"га хуш келибсиз Анварбек Курбонович", - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати.  

Эслатиб ўтамиз, кеча championat.asia сайтида Анвар Бердиев "Турон"да иш бошлашга яқин эканлиги ҳақида хабар чиққанди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика