Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси ҳамда мураббийини аниқлади
06 июн 2022 17:01
Новости
Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси ҳамда мураббийини аниқлади
Яқинда янги рукн яратиш ғояси бўйича таклиф бердик, унга кўра Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаймиз.
Овоз бериш жараёнида Transfermarkt ходимлари ва “Championat.Asia” сайти таҳририяти иштирок этди. Қолаверса, “Нефтчи”нинг собиқ футболчиси, “Сурхон” клуби собиқ мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳам мутахассис сифатида ўз танловини билдирди.
Май ойининг энг яхши мураббий номи учун кескин кураш кечди. Натижаларга кўра, АГМК устози Миржалол Қосимов 40 фоиз овоз тўплади. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев олмалиқликлар устозидан атиги бир балл кам тўплади. Қосимов бошчилигидаги АГМК олти учрашувда (4 ғалаба ва 2 дуранг) 14 очко жамғарди.
“Насаф” аъзоси Ойбек Бозоров эса Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. "Аждарлар" ярим ҳимоячиси жамоасининг бешта ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, бешта гол урди. Бозоровга экспертларнинг ярми овоз берган, футболчи энг яқин таъқибчисидан 13 очко кўпроқ жамғарди.
Комментарии