championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши дарвозабони - Ботирали Эргашев
06 апр 2019 13:06
Новости
championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши дарвозабони - Ботирали Эргашев
Сайтимиз ўз одатига содиқ қолган ҳолда ой лауреатларини аниқлашда давом этади.
Championat.asia сайти журналистлари ўртасида бўлиб ўтган "Март ойининг энг яхши дарвозабони" сўровномасида "Динамо" посбони Ботирали Эргашев ғолиб бўлди.
Март ойида Ботирали Эргашев "Динамо" таркибида 2та ўйинда майдонга тушди. "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинларда посбон яхши ҳаракат қилди. Айниқса Термизда ўтган баҳсда Ботирали жуда кўп сейв қилди ва рақиб футболчисининг пенальтидан тепган тўпини қайтарди.
Комментарии