RU

Последние новости

09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  0 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  7 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  6 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  30 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди Новости

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди

Championat.asia сайти тарихда илк бор интернет тармоғида Ўзбекистон чемпионатининг ўйин шарҳини (highlights) намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди.

Бугун, 31 март куни Ўзбекистондаги биринчи рақамли футбол портали Championat.asia сайти Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолашди.

Унга кўра, Championat.asia 2021 йилги мавсум якунига қадар Coca-Cola Суперлига учрашувларидан 10 дақиқагача бўлган highlights’лар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар, веб-сайт ҳамда мессенжерларга жойлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунгача мазкур ҳуқуқ ЎзПФЛ ҳамда “Спорт” телеканалига тегишли эди. Эндиликда улар ёнига Championat.asia сайти ҳам қўшилди.

highlights - бу футбол ўйинларининг энг қизиқарли вазиятлари, голлар, хавфли вазиятлар ва бошқа ҳолатлар акс этган видео.

"Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари ҳар йилгидан қизиқарли кечмоқда. Сайтимиз профессионал йўлдан бориб худди хорижда бўлгани каби ўйин шарҳларини (highlights) интернет тармоғида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ўзбек футболи тарихида ҳеч қачон бўлмаган экан, биринчи бўлганимиздан фахрланамиз. Келишувда ўйиндан кейинги матбуот анжумани ва микст зоналарда флеш интервьюлар олиш каби устунликлар ҳам мавжуд. Ўйлайманки ҳамкорлигимиз фақат бу йил билан чекланиб қолмайди ва узоқ йиллар давом этади", - дейди Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев.

Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари шарҳларини Championat.asia сайтининг youtube.com   ва sportrecs.com  сайтларидаги каналлари орқали кузатиб боринг.  




Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика