RU

Последние новости

08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  1 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  4 07:50Элдор Шомуродов Италияда  3 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион! Новости

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион!

2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчилари зафар қучгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақадаги энг катта ёш 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги курашда эса "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

"Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтган финал ўйинида "Пахтакор" "Odil Junior"га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Бунда омад ёш "пахтакорчилар" томонида бўлиб, улар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда эса БЎСМ-16 "Локомотив" тарбияланувчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда турнир бош ҳомийлари "ChaCha" ва "Tudor" савдо белгилари томонидан эсдалик совғалар болакайларга топширилди. Шунингдек, ҳар бир чизиқ бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди.

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасининг энг яхшилари:

"Энг яхши дарвозабон" - Ботир Султонов ("Odil Junior")
"Энг яхши ҳимоячи" - Салоҳ Турсунов ("Пахтакор")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Шуҳрат Абдухалилов ("Локомотив")
Энг яхши ҳужумчи - Мирмақсуд Мирусмонов (БЎСМ-16)
"Мусобақанинг энг яхши футболчиси" - Даниль Панфёров ("Odil Junior")

Шунингдек, финал учрашувининг "Энг яхши футболчиси" деб "Пахтакор" дарвозабони Диёр Тўлаганов топилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика