RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

"Цементчи" мухлисларни стадионга чорлайди Новости

"Цементчи" мухлисларни стадионга чорлайди

Хурматли футбол мухлислари, барчаларингизни 24 октябр сешанба куни Қувасой шаҳрининг “Цементчи” ўйингохига таклиф этамиз.

Шу куни Ўзбекистон биринчилигининг муддатидан олдинги чемпиони бўлмиш “Цементчи” жамоаси ўз майдонидаги ўзининг энг сўнгги учрашувини Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўтказади! 

Ушбу учрашувга Республикамизнинг футболга алоқадор бўлган расмий инсонлари, Вилоят Футбол Федерацияси рахбарлари, Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоятимиз ва шаҳримизнинг мутассадди раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси ҳодимлари, барча ОАВ вакиллари мухбирлари ва мамлакатимизнинг энг машхур хамда энг оммавий интернет сайтлари ходимлари ташриф буюрадилар. 

Учрашув аввалида бадиий чиқишлар ва хушовоз хонандалар томонидан таёрланган маданий тадбир бўлиб ўтади. 

Учрашувдан сўнг, Ўзбекистон биринчилигининг мутлоқ чемпионларини тақдирлаш маросими ҳамда мухлислар иштирокида ажойиб ўйинлар ўтказилиши режалаштирилмоқда! Ўйин иштирокчиларига ва стадионга ташриф буюрган мухлисларга клуб маъмурияти ва шаҳар ҳокимлиги томонидан кўплаб совғалар таёрланмоқда! 

Жамоамизнинг мана шундай тарихий кунида барча мухлислар учун ўтказилиши режалаштирилаётган футбол байрамига шаҳримиз аҳолиси билан биргаликда вилоятимизнинг барча футбол мухлисларини, Қўқон, Риштон, Марғилон, Қува, Олтиариқ, Чимён, Водил хуллас, вилоятимиздаги барча футбол мухлисларини ушбу байрам кечасига таклиф этамиз!  Шаҳримизга ташриф буюрган барча  меҳмонларимиз учун стадионларимиз  эшиклари очиқ ! 

Стадионга кириш бепул!


"Цеменчтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика