RU

Последние новости

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  12 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

«Цементчи»: Эртага «Қўқон-1912» ёшлари билан ўйнаймиз Новости

«Цементчи»: Эртага «Қўқон-1912» ёшлари билан ўйнаймиз

Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси Фарғонада ўтказилган “Вилоят ҳокими кубоги-2017” турниридан сўнг уч кунлик қисқа таътилга чиққан эдилар.

Шундан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳига йиғилиб машғулотларни давом этирдилар. Ушбу иккинчи йиғин давомида жамоа “Цементчи-2”, Фарғона футбол терма жамоаси ва “Тошлоқ” жамоаларига қарши назорат учрашувларини ўтказдилар. Энди жамоа аъзолари эртага Қўқон шаҳридаги “Кимёгарлар” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси ёшларига қарши синов назорат учрашувида майдонга тушадилар. Бу жамоани Фарғонадаги сўнгги назорат учрашуви бўлиши мумкин. Шундан сўнг жамоа йиғинни Тошкентда давом эттиради.

Жамоа аъзолари 23 февраль куни Тошкент сафарига жўнаб кетади. Мураббийлар пойтахтдаги йиғинда бир қатор олий ва биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушишни режага киритганлар. Жумладан “Цементчи” Тошкентда  “НБУ-Осиё”, “Локоматив БФК”, “Бунёдкор” ёшлари, “Суғдиёна” яна йиғин давомида режага киритиладиган бир қатор жамоаларга қарши назорат учрашувини ўтказадилар. Таркибда ўзгаришлар бор. Жамоа таркиби ва ундаги ўзгаришлардан пойтахтдаги йиғин давомида маълумот бериб борамиз.

“Цементчи” матбуот хизмати
Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика