RU

Последние новости

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  1 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  7 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  6

Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи Новости

Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи

"Андижон" Самвел Бабаянни бош мураббий этиб тайинлади.

"Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган "Андижон" жамоамиз бош мураббий масаласини ҳал қилди. 

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Спартак" (Латвия), "Локомотив", “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Фаолияти давомида кўплаб муваффақиятларга эришган. Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида "Пахтакор" билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, "Навбаҳор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган. 

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққан таркибидан 11 нафар футболчи ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилган таркибидан 12 нафари айнан Бабаяннинг шогирдлари ҳисобланишади. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

"Андижон" жамоамизнинг янги бош мураббийига айланган Самвел Бабаян ўзининг бой тажрибаси ҳамда билими билан «Бургутлар»ни янги чўққига олиб чиқишига тилакдошмиз. 

Самвел Вячеславович, "Андижон" жамоамизга хуш келибсиз!", — дейилади клуб хабарида.


Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика