RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида Новости

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда Хитойга қарши ўйин ўтказиб мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Мағлубият барчага жуда ёмон таъсир қилгани турган гап. Лекин гуруҳдан чиқиш имкони сақланиб турибди. 18 январь куни бизни Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди.

Гуруҳдаги учинчи баҳс Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Шу сабабли, бугун сайтимиз ходимлари, мухлислар биргаликда Брисбен вақти билан соат 9:45да Мельбурн шаҳрига қараб учдик. 

Икки соатдан ортиқ парвоз қилган "Tigerair" авиакомпаниясига тегишли самолёт Мельбурн шаҳрига келиб қўнди. Бу шаҳарда Сидней ва Брисбенга қараганда анчагина салқин ҳаво ҳукмрон экан. 20 даража иссиқ, совуқ шамол эсиб турибди. 

Мельбурн вақти худди Сиднейники каби Тошкентдан 6 соат фарқ қилади. Яъни 18 январдаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади. Бу вақтда Тошкентда 14:00 бўлади. 

Эртадан "AAMI Park" стадионидаги медиа марказда иш бошлаймиз. Осиё Кубогининг энг сўнгги янгиликларини сизларга етказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Мельбурн шаҳридан

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика