RU

Последние новости

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  12 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  36 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Буюк жамоалар ҳам ютқазади". Шацких Самарқанддаги мағлубият, "VAR" йўқлиги, ҳакамлар хатоси ва "Динамо" ҳақида Новости

"Буюк жамоалар ҳам ютқазади". Шацких Самарқанддаги мағлубият, "VAR" йўқлиги, ҳакамлар хатоси ва "Динамо" ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Динамо" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Максим Шацких иштирок этиб, мағлубият сабаблари ва ҳакамлик тизимидаги тушунарсиз қарорлар ҳақида гапирди.

- Самарқанд жамоасини табриклайман, қойил, ғалаба қозонишди. Шунчаки мен учун баъзи нарсалар қизиқ, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам такрорланишда давом этмоқда. Тушунмайман, ҳакамлар бундай ўйинларни бошқаришмоқда, аммо уларда ҳаттоки ўзаро алоқа воситаси учун бўлган қулоқчинлар ҳам йўқ. XXI аср, аммо ҳакам менга "VAR" йўқ, шу учун "наушник"лар ҳам йўқ", деб тушунтиряпти. Бош ҳакам ниманидир кўрмай қолиши, вазият захира ёки қанот ҳакамига яхшироқ кўринган бўлиши мумкин-ку, тўғрими? Бу нарса йўқлиги мен учун ҳайратланарли.

Тушунарлики, бизнинг ўйинларимизда "VAR" қачон бўлади, қачонки у кимгадир керак бўлса. Бундай ўйинларда эса йўқ. ВАРсиз эса нималар рўй бераётганини кўряпмиз. 

Барчасини ҳозир кўриб чиқдик – тоза пенальти берилмади, Азиз 3-голни киритганда ҳам тоза гол эди, аммо энди буни қандай исботлай оламиз? Ҳеч қандай! Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамасдим, хоҳламайман ҳам. Чунки буни ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аммо бундай қилиш мумкин эмас.

Ҳа, биз мағлубият учун айбдормиз, бу фақатгина ўзимизнинг айбимиз. Биринчи таймни тўлиқ бой бердик, Самарқанд клуби етарлича яхши жамоа экан, улар яхши ўйнашди. Бугун таркибда анча вақтдан буён кўрмоқчи бўлганларни кўриб олдик. Энди хулоса чиқарамиз.

Шунчаки, ҳозирги асримизда ҳакамларнинг майдондаги оддийгина алоқа воситаларсиз ишлаши мен учун тушунарсиз. 


- Биринчи бўлимда Про лига клубидан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга учраш – бу  нима эди?
- Бу – футбол, унда бундай воқеалар учраб туради. 4та зарба ва 3та гол уришди. Бўлиб туради. Бугун бизнинг кунимиз эмасди. Исталган зарба дарвозамизга кириб кетаверди. Дарвозабоннинг хатоси, тушунарсиз вазиятлар. Эҳтимол, бугун ўйинга тўғри ёндашув билан чиқмагандирмиз. Йигитларга етказишга уриндик, афсуски, балки уларга етиб бормагандир. Тушуниш лозим – ҳозирда ҳеч кимни майдонга шунчаки тушиб, ютиб бўлмайди! На савия, на даража бўйича ҳам. Майдонга тушдингми, биринчи сонияданоқ максимал куч билан ишлаш керак, ишлаш керак, ишлаш керак. Ғалаба қозонишнинг бошқа йўли йўқ. Бу биринчи лига жамоасига қарши бўладими ёки Суперлига клубими фарқи йўқ. Бу бизнинг муаммо, тез орада буни тўғрилаймиз. Ҳеч қиси йўқ, бу фожиа эмас, барчасидан ўтамиз. Олдинда бизни 2-давра ўйинлари ва Осиё Чемпионлар лигаси кутмоқда.

- «Пахтакор»нинг янги трансферлари бугун иш бермади, вазият аввалгидек – ўша Черан майдонга тушгач, ўзгарди. Ҳожимат Эркинов ҳам биз билган Ҳожимат эмасдек кўринди. Бу ҳақда нималар дея оласиз?
- Сиз бу гапларни қаердан олдингиз билмайман, кимни сотиб олишни, қандай кучайишни, улар қандай ўйнашигача сиз эмас, биз баҳо берамиз. Биз ўтган ярим мавсум учун трансфер сиёсатимиздан қониқдик. Барчаси учун вақт керак. Ҳожимат учун ҳам вақт керак. У аввалги клубида қандай ишлаган, ҳозир қандай ҳолатда энди билиб оламиз. У ҳаракат қилмоқда, ўйнашни истамоқда, аммо ҳали биз кутган даражада эмас. Ўйлайманки, вақт ўтиб барчаси изига тушади. 

- Бу баҳс «Пахтакор» учун мавсумдаги энг оғир ўйинми? 
- Йўқ, шунчаки ўзимизни қийнаб қўйдик. Нимаси оғир бўлсин?! Бугун омад рақибга кулди – 4та зарба ва 3та гол. Футболда бўлиб туради. Унутманг, буюк жамоалар ҳам мағлубиятга учрайди, буюклар ҳам! Шундай экан, ҳеч қиси йўқ, хатолар устида ишлаймиз.

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика