RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Бухоро"ни Суперлигадан, "Пахтакор"ни эса чемпионликдан маҳрум қилиши мумкин бўлган учрашув. "Бухоро" - "Пахтакор" ўйинига превью Новости

"Бухоро"ни Суперлигадан, "Пахтакор"ни эса чемпионликдан маҳрум қилиши мумкин бўлган учрашув. "Бухоро" - "Пахтакор" ўйинига превью

Бугун ўтказиладиган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувига превью.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 59 бор ўзаро беллашган. 43 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" бухороликлар дарвозасига 135та гол урган бўлса, бухороликлар 38 гол уришган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда "Пахтакор" жамоаси "Бухоро"ни 8:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган ўйинларда "Пахтакор" 16 маротаба ғалаба қозонган бўлса, "Бухоро" 6та учрашувида ғолиб бўлган ва 7та учрашувда дуранг қайд этилган. "Пахтакор" меҳмонда рақиб дарвозасига 57 гол урган, бухороликлар эса 21та тўп билан жавоб қайтарган. "Бухоро" жамоаси "шерлар"ни сўнги бор 2018 йилда ўз майдонида мағлуб этишган.

Сўнгги учрашувлар

13.05.2023 "Пахтакор" 1:0 "Бухоро"

05.09.2020 "Бухоро" 0:4 "Пахтакор"

08.03.2020 "Пахтакор" 3:0 "Бухоро"

10.08.2019 "Пахтакор" 5:0 "Бухоро"

16.06.2019 "Бухоро" 0:5 "Пахтакор"

Биринчи даврадаги "драма"

Икки жамоа ўртасидаги биринчи даврада бўлиб ўтган учрашув қизиқ вазиятларга бой бўлганди. Учрашувда аутсайдер деб қайд этилган бўлишига қарамай бухороликлар амалдаги чемпионни анча қийнаб қўйишганди. Ўша учрашувда "Пахтакор"нинг барчаси ҳимоячилари сариқ карточка олишган, Шаҳзод Азмиддинов майдондан четлатилган эди. Ёдингизда бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланади ва уни "Бухоро" ҳимоячиси Аббос Отахонов 11 метрлик нуқтадан зарбани ижро этади. "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов тўпни қайтаради ва кейинги зарбада "Бухоро" футболчиси дарвоза устунини пойлаган эди. Шундай қилиб Санжар Қувватов жамоаси учун қимматли уч очкони сақлаб қолганди.

Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар

Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров ва Драган Черан саналади. Улар бухороликлар дарвозасига 10тадан гол уришган. Игорь Шквирин ва Игорь Сергеевлар 8тадан тўпга муаллифлик қилишган. Анвар Солиевда 6, Миржалол Қосимов, Владимир Козак ва Зайниддин Тожиевда 5тадан гол мавжуд. Андрей Стрельцов ва Леонид Кошелев эса 4тадан тўп муаллифига айланган. "Бухоро" сафидаги тўпурар Илҳом Қурбонов ҳисобида 3 гол бор. Геннадий Шарипов ва Баҳодир Пардаев ҳар икки жамоа сафида гол уришга муваффақ бўлишган футболчилар.

1) Сервер Жепаров, Драган Черан - 10та гол

2) Игорь Сергеев, Игорь Шквирин - 8та гол

3) Анвар Солиев - 6та гол

4) Миржалол Қосимов, Владимир Козак ва Зайниддин Тожиев - 5тадан гол

5) Андрей Стрельцов ва Леонид Кошелев - 3та гол

6) Илҳом Қурбонов - 3та гол

"Пахтакор"да чемпионлик учун, "Бухоро"да эса лигада қолиш учун кураш.

Эртанги ўйин икки жамоа учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Суперлига жадвалида сўнги ўринни эгаллаб турган "Бухоро" агар эртага мағлуб бўлса, Суперлигада қолиш имкониятларини кескин тушириб юборади.

"Бухоро" жамоасининг Суперлигада қолиш ёки қолмаслиги эртага сўнгги маротаба ўзига боғлиқ десак бўлади.

23-тур. "Бухоро" - "Пахтакор"

24-тур. "Сўғдиёна" - "Бухоро"

19-тур. "Бухоро" - "Олимпик"

25-тур. "Бухоро" - ОКМК

26-тур. "Андижон" - "Бухоро"

"Пахтакор"да эса тескари ҳолат. Жамоа чемпионликни мақсад қилган ва эртага очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчи "Навбаҳор" бор йўғи уч очко ортда бормоқда ва икки жамоани ҳам "Насаф"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Эртанги учрашув Шацких шогирдлари учун осон ўйин бўлмаслиги аниқ.

23-тур. "Бухоро" - "Пахтакор"

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф"

25-тур. "Сурхон" - "Пахтакор"

26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

P.S "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувининг натижаси ҳам чемпионлик масаласини ҳам лигани тарк этиш масаласини ҳал қилиши мумкин бўлган учрашув ҳисобланади.

Хато қилиши мумкин бўлмаган "Пахтакор"

"Пахтакор"нинг Суперлигада бошқа очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Жамоа эртага "Бухоро" билан ўйнаса, ундан кейинги рақиби "Насаф" бўлади. "Пахтакор" жорий мавсум Қарши жамоаси билан икки маротаба тўқнаш келди ва икки учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади. Суперлига доирасида Қаршида 0:0 қайд этган "Пахтакор", тўққиз кундан сўнг Суперкубок финалида "шерлар" "Насаф"га мағлуб бўлди ва совринни қўлдан чиқарди. 24-турда эса "Пахтакор" "Сурхон"га қарши баҳс олиб боради ва сўнгги турда худди ўтган мавсумгидек "Пахтакор" мавсумни "Бунёдкор"га қарши учрашув билан якунлайди.

Йўқотадиган ҳеч нимаси қолмаган "Бухоро"

"Пахтакор"дан кейин "Бухоро" жамоаси "Сўғдиёна" ва "Олимпик"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Айнан шу икки учрашувда катта эҳтимол билан "Бухоро" Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилади. 25 ва 26-турларда Бакаев шогирдлари ОКМК ва "Андижон"га қарши майдонга чиқишади. Сўнги икки учрашув "Бухоро" учун аҳамиятсиз бўлиб қолиши мумкин, агар бухороликлар Тошкентинг икки клуби ва Жиззах жамоасига имкониятни бой берса...

Фактлар

"Бухоро" жамоаси 21-асрда "Пахтакор"ни бор йўғи уч маротаба мағлуб этган ва барча ғалабаларини ўз ўйида қўлга киритган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг сўнгги 4 баҳсида бор йўғи бир маротаба ғалаба қозонишган.

"Бухоро" мезбонлик қилган сўнгги учта баҳсда "Пахтакор" жамоаси рақиб дарвозасига камида 4та гол киритган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонган.

Муаллиф тахмини

Бугунги учрашув икки жамоа учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлишига қарамасдан. Якунда "Пахтакор" ғолиб бўлади ва камида 2та гол уради.

Имкониятлар: 30%/70% "Пахтакор" фойдасига.

Абдулбосит Бектемиров

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика