RU

Последние новости

00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  4 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  58 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0

"Бухоролик футболчилар кўчада қолишди. Пулни ўйлаганимда, Мальдив ёки Бангладешга борардим. "Миния"даги шароитлар Европага ҳос". Литва чемпионатига йўл олган Солибек Каримов билан интервью Новости

"Бухоролик футболчилар кўчада қолишди. Пулни ўйлаганимда, Мальдив ёки Бангладешга борардим. "Миния"даги шароитлар Европага ҳос". Литва чемпионатига йўл олган Солибек Каримов билан интервью

Бугунги кунда Европанинг турли чемпионатларида ўзбекистонлик футболчиларнинг сафи кенгайиб бораётгани сир эмас.

Суҳбатдошимиз Солибек Каримов ҳам жорий мавсумдан эътиборан хориждаги легионерларимиз қаторини тўлдирди. Қишки трансферлар ойнаси вақтида Литванинг "Миния" клубига бориб қўшилган футболчи ўтган мавсум "Бухоро"даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танилганди. Яқинда Солибек Каримовни суҳбатга чорладик ва бир қатор саволлар билан юзландик.


- "Бухоро"даги ўйинларингиз орқали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига тушдингиз. Шундай бўлса-да, келинг, дастлаб, суҳбатимизни футболдаги илк қадамларингиздан бошласак. Билишимизга қараганда, футболдан аввал бошқа спорт тури билан шуғулланган экансиз...

- Авваламбор, Ассалому алайкум! Мени миллионлар ўйини бўлмиш футболга кириб келишимга сабабчи инсон, биринчи мураббийим Санжар Шарипов бўладилар. Ҳалигача ўша дамларни эслайман. Барча қатори мактабда жисмоний тарбия дарсларида болалар билан майдонда тўп тепар эдик. Кунларнинг бирида Санжар ака олдига чақириб: "Футболчи бўлишни истамайсанми?", - деб қизиқтирдилар. 5-синфда таҳсил олардим. Дарслардан сўнг эса юнон-рум кураши билан шуғулланардим. Шу тариқа тақдир тақозоси билан футболга қатнашни бошладим.  15 ёшимда "Бухоро 2" жамоасига таклиф қилишди. Мазкур жамоада мураббий Шуҳрат Ражабов қўл остида бир муддат шуғулландим, сўнг ўринбосарлар сафига бориб қўшилдим. Ўринбосарлар жамоасида Санич Газаров бош мураббий сифатида фаолият олиб борарди. Ёш бўлишимга қарамасдан, ушбу мутахассис захирадан бўлса ҳам ўйин амалиётини берганлар.  Шу инсондан бир умр миннатдорман. Афсуски, ҳозирда орамизда йўқлар. Кейинчалик ҳар йили мураббий ўзгариши кузатиларди. Биласиз, янги келган мураббий янги футболчиларни ўзи билан олиб келади. Ёшларга эса эътибор умуман йўқ эди. 

2019 йилнинг бошида Ёшлар лигасида "Сўғдиёна" билан кечган баҳсда жароҳат олиб, 6 ойга сафдан чиқдим. Мавсум охирига келибгина иккита ўйинни тўлиқ ўтказганимни биламан. Декабрь ойида жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун эса ўринбосарлар жамоасидан ёшлар жалб қилинди. Муҳсин Муҳаммадиев "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида асосий таркибда ўйнаш имкониятини берди. Ўйиним маъқул келган шекилли, навбатдаги йиғинларга ҳам таклиф қилиндим. Тошкентдаги барча назорат ўйинларида ўйнаганимга қарамай чемпионат бошлангач, якуний таркибга киритилмадим. 

- Иккинчи даврада мураббийлар штабида, таркибдаги ўзгаришлар юз бергани, қайсидир маънода ўринбосарлар жамоаларидаги футболчиларга эътиборни ошишига олиб келди...

- Хабарингиз бор, ўша вақт учта турдан сўнг пандемия сабаб мавсум тўхтаб қолганди. Уч ой уйда машғулотларни давом эттиришга тўғри келди. Ёзда жамоани Жамшид Саидов қабул қилиб олди. Бу даврга келиб жамоада бор-йўғи 14 та футболчи қолганди. Биринчи ўйинимни жуда яхши ўтган, дея оламан. Ўйиндан олдин Аброр Хосинов жароҳат олгач, тезда бошланғич таркибда Аброр акани ўрнини эгалладим. Ўшанда "Бунёдкор" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккандик. 

- Футболчи олдида икки йўл туради: Бириняиси, тезда ўзини кўрсатиб легионерга айланиш, иккинчиси, босқичма-босқич юқорига интилиш. Сиз ўзингиз учун қайси йўлни танладингиз?

- Ҳар бир футболчида хорижда тўп тепиш орзуси бўлади. Менда ҳам легионерга айланиш нияти йўқ эмасди. Ўзим учун шу йўлни танладим. Олдиндан бирор нарсани айтиб бўлмайди. Эртага нима ходиса юз беришини билмайсиз. Четда ўйнаш таклифи келиб тушгач, уни қабул қилдим. 

- Одатда клубларимиз фақатгина пул йўқ бўлса, молиявий томондан кучли футболчиларни таклиф қилишни имкони бўлмасагина, ёшларга таянишни бошлашади. Лекин шароитлар яхши даражада бўлган пайтда номлар ва легионерлар катта саҳнага чиқишади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Ҳар бир клубнинг ўз олдига қўйган мақсади бор. "Пахтакор", "Локомотив", АГМК, "Насаф" каби жамоалар маррани каттароқ олишади. "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Сурхон" ва қолган жамоалар кучли олтилик учун курашишади ва уларга шунга яраша бюджет ажратилади. Шуни айтишим мумкинки, мазкур жамоалар орасида фақатгина "Насаф"да ёшлар билан ишлаш механизми шаклланган. Агарда бирор футболчи тарк этадиган бўлса, унинг ўрни осонликча тўлдирилади. Бошқа жамоаларда-чи? Улар легионерларга таянишади. Гўёки у кетиб қолса, ўрнини босадиган футболчи йўқдек. Менинг фикримча, ундай эмас. Ўйлайманки, ҳар бир ёш иқтидор эгасига қўрқмасдан ишонч билдирсангиз, вақти келиб ўша легионер футболчидан зўр ўйнаб кетади. Мен бунга аминман. 

- "Бухоро" жамоаси Про лигага тушиб кетиши натижасида клуб ўринбосарлари тарқатиб юборилди. Ушбу ҳолат ҳам ёш футболчиларнинг асосий жамоага ўтишида катта тўсиқ бўлиши табиий...

- Ҳозирги кунда афсуски, кўплаб бухоролик ёш футболчилар кўчада қолиб кетишди. Ўринбосарлар жамоаси тарқатиб юборилди. Ачинарлиси, улар орасида Суперлигада дебют қилган футболчилар ҳам бор эди.

- Литванинг "Миния" клубига бориб қўшилишингизга "Бухоро"нинг қуйи лигага тушиб кетгани ҳам сабаб бўлдими? Агарда жамоа Суперлигада қолганида, фаолиятингизни шу ерда давом эттиришингиз эҳтимоли бормиди?

- Шундай десак ҳам тўғри бўлади. Мавсум якунлангач, бир нечта хориж жамоаларидан чорловлар келиб тушди. Шунга қарамасдан, қишки ўқув-машғулот йиғинининг илк қисмини "Бухоро"да ўтказдим. Жамоада қолиш истаги кўпроқ эди. Боиси шунча йил жамоа шарафини ҳимоя қилдим. Яқинларим, дўстларим билан бирга бўлардим. Клуб иккинчи уйимдек бўлиб қолганди. Янги мураббий Даврон Файзиев билан гаплашиб олганимдан сўнг қарорим ўзгарди. Биласиз, ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва фалсафаси бор.  Даврон ака очиқчасига услубига мос келмаслигимни, агарда қоладиган бўлсам, ўйин амалиётисиз қолиб кетишим мумкинлигини таъкидладилар. Бу гаплардан сўнг қанчалик оғир бўлмасин, кетдим. Жамоадагилар билан дўстона хайрлашдик. Бир кун келиб "Бухоро"га қайтаман, албатта.

- Легионерга айланишингиз қай тариқа юз берди? Балки "Миния" молиявий томондан яхшироқ маблағ таклиф қилгандир?

- Аслида менга Латвиядан шартнома юборишди. Биласиз, Европа мамлакатларига бориш учун шенген визаси керак. Пандемия сабабли шенгенни олишга қийналдим. Жамоа мени 5 февраль санасига чақирганди. Мен эса 25 санада келиб қўшилдим. У ерда мавсум 5 мартдан бошланар экан. Шунингдек, легионерлар лимити билан боғлиқ муаммо ҳам юзага келди. Клубда 4 нафар хорижлик футболчига руҳсат берилган. Мен эса бешинчи легионер сифатида бордим. Спорт формам яхши бўлмаганлиги учун улар мени сотиб олиш шарти билан Литва жамоасига ижарага беришди. Ёзга қадар шу ерда тўп тепаман. Қолганини вақт кўрсатади. Футболда олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

- Литва чемпионатида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлдингиз...

- Бундан жуда ҳам хурсандман. 

- Агентингиз борми? Умуман олганда, агент танлашда нималарга эътибор бердингиз? Чунки бугунги кунда футболчини эмас, ўзининг чўнтагини ўйлайдиган агентлар кўпайиб кетган. Жасур Жалолиддинов воқеаси бунга яққол мисол...

- Европа жамоасига бориш агентсиз амалга ошмаслигини биласиз. Ростини айтсам, ҳозирда аниқ бир агент билан шартномам йўқ. Бу ерга келганимдан сўнг 4-5 та агентлар Инстаграм саҳифам орқали менга турли таклифлар билан чиқишмоқда. Жасур Жалолиддинов жуда яхши футболчи. Шахсан таниш бўлмасам-да, кўришиб қолсам, у билан масалаҳатлашардим. Агент танлаш масаласида бир қарорга келмадим. Қайси бирининг таклифи қониқтирса, ўша билан шартнома тузаман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

- "Миния" ҳақида ҳақида айтиб берсангиз. Менимча, бу барча учун қизиқ...

- Жамоадагилар мени илиқ кутиб олишди. Тезда тил топишиб кетдим. Клуб кучли тўртликка киришни мақсад қилган. Мураббийимиз Литвадаги таниқли футболчилардан бири экан. Характери ҳазилкаш, хушмуоамала. Мен билан рус тилида мулоқот қилади. Мендан ташқари легионерлардан Италиянинг "Аталанта" клубидан келган ҳужумчи Сако ва япониялик ярим ҳимоячи Шого Осафа тўп тепади. 

- Легионерга айланишдан икки мақсад бўлади, яъни кўпроқ даромад кўриш ёки футболчи сифатида ўсишга эришиш...

- Мен иккинчисини танладим. Европа жамоаларида ўйнаб, ўсишга эришмоқчиман. Агар пулни танлаганимда, Малайзия, Бангладеш, Малдив каби чемпионатлардан келган таклифлардан бирини қабул қилган бўлардим.

(Солибек Каримов чапдан биринчи)

- "Миния"да сиз ёлғиз эмассиз. Transfermarkt маълумотларига кўра, "Бухоро"да бирга тўп тепган жамоадошингиз Бобур Фарҳодов ҳам сиз билан бирга. Барибир бегона жойда ёнингизда шерик бўлса, ўзингизни янада яхшироқ ҳис қиласиз...

- Шерик бўлса, янада яхши, албатта. Бобур Фарҳодов менинг дўстим ҳисобланади. "Бухоро" базасида битта хонада истиқомат қилганмиз. Юқорида айтганимдек, шенген визасини олиш қийин. Шу сабабли Бобур ҳали клуб ихтиёрига етиб келмади. Яқин кунларда келиши керак. У билан доим мулоқотдаман. 

- Про лигада иштирок этаётган жамоаларга назар ташлаб, "Бухоро"нинг Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- "Бухоро"да кўплаб тажрибали ва маҳоратли ижрочилар жамланган. Фикримча, шу йилнинг ўзида жамоа элитага қайтади. Шунингдек, Тимур Кападзе бошқарувидаги "Олимпик" жамоаси ҳам илиқ таассурот қолдирди. Агар охиригача шу йўсинда давом этишса, Суперлига йўлланмасини қўлга киритади, деб ўйлайман. Лекин бу йил кураш анча қизғин кечади. 

- Клуб легионерларни қай даражада шароитлар билан таъминлаган? Ташкилотчилик Европа клубларига хосми?

- Бу ерда барчаси кўнгилдагидек. Стадионнинг иккинчи қаватида клубнинг алоҳида кафеси бор. Биз менюдан танлаган таомларни тезда тайёрлаб беришади. Ўйиндан сўнг тикланиш учун муздек бассейнга тушамиз. Истасангиз, сауна бор. Витаминларга келсак, машғулотдан олдин ва кейин ичиладиган маҳсус витаминлар бор. Легионерлар учун клубга яқин жойда алоҳида квартира ажратилган. Бу ерда яшаш ёқади. Шу сабабли кўп вақт бир ўзим қоламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика