“Бухоро”да 3 ой ичида учинчи истеъфо
26 мая 2021 14:15
Новости
“Бухоро”да 3 ой ичида учинчи истеъфо
Аввалига бош мураббий Даврон Файзиев тушунарсиз қарорлар билан истеъфога чиқарилганди. Сўнгра орадан бироз вақт ўтгач раҳбарият клуб менежери сифатида Усмон Тошевни “Бухоро”га қайтарганди. Бош мураббий вазифасини бажариб келган Анвар Бердиев ҳам куни-кеча ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар топдик. Мавсум старти арафасида “Истиқлол” жамоасидан таклиф этилган Анвар Бердиев ва унинг ёрдамчиси Сергей Лебедевга ҳам “Бухоро” жамоасида узоқ вақт ишлаш насиб этмади.
Клуб менежери Усмон Тошев катта эҳтимол билан Тожикистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини буткул якунлаб қайтгач, “Бухоро” бошқарувни ўз қўлига олади. Унга қадар жамоани ўйинларга маҳаллий мураббийлар Мирислом Ҳасанов билан Суҳроб Қобилов тайёрлаб боради.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни ўтган йил жамоани бошқарган Жамшид Саидов истеъфога чиқарилгани хабар берилган. 22 апрелда Даврон Файзиев билан хайрлашган клубни май ойида Анвар Бердиев билан ҳам тарк этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии