RU

Последние новости

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  14 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди Новости

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди

Теги :  Бухоро
Бухоро шаҳридаги “Вилоят мусиқа ва драма театри”да “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан олдин анъанавий тарзда янги футболчилар тақдимотини ўтказди.

Ушбу тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов, “Бухоро” жамоаси бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов, Бухоро вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Умарович Рашидов, “Бухоро” жамоаси маслаҳатчи мураббийи Тачмурад Шамакович Агамурадов, “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Жамшид Жалолович Саидов ва “Бухоро” жамоаси футболчилари иштирок этишди.

Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов сўзга чиқар эканлар, қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар:

“Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлар. Барчангизни кириб келаётган янги футбол мавсуми билан чин қалбимдан табриклайман. Бухоро футболи ўзбек футболида ўз ўрнига эга эканлигини ҳамма яхши билади. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан бугунги кунга келиб барча спорт турларига жуда катта эътибор берилмоқда, хусусан футболга ҳам. Бу йилдан эътиборан Бухоро футболини, “Бухоро” жамоасини ўзлигига қайтаришни мақсад қилиб қўйдик. Бу ишни болалар футболидан бошлаймиз. Келаси йил наврўз байрамигача Бухоро шаҳрида замонавий шарт-шароитларга эга бўлган футбол академиясини очамиз. Бухорода исдеъдодлар талайгина, энди улар Бухоро футбол академиясида малакали мураббийлар қўл остида футбол сирларини ўрганишлари учун имконият пайдо бўлади.

Ўтган мавсум “Бухоро” учун жуда оғир йил бўлди, лекин бизни тўғри тушунган, жамоага садоқатлигини барчага кўз-кўз қилган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мухлислар  жамоани оғир дамларида ёлғизлатиб қўйишмадилар ва ҳақли равишда мана бир неча йилдир-ки, стадионга ташриф буюриш бўйича яққол етакчиликни қўлга олишмоқда.

Бундай ажойиб мухлислари бор жамоа, мухлислари ҳурмати юқори ўринларда бўлиши шарт! Шу муносабат билан янги кириб келаётган мавсумда “Бухоро” жамоаси олдига юқори мақсадларни қўйдик. Худо хоҳласи бу йил совриндорлар қаторидан ўрин олишни режалаштирганмиз ва шу билан бирга ОЧЛ га йўлланмани қўлга киритишга астойидил бел боғладик. Бу ишни амалга ошириш учун эса имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади.

Мухлисларимизга битта илтимосим ва талабим бор, мухлислик маданиятини оширайлик. Мухлислик маданиятини санъат даражасига кўтарайлик! Футбол қандай ривожланиб борса, мухлислик маданияти ҳам шунга мос тарзда ривожланиши шарт. 5 март куни бошланадиган чемпионатимизда 20 мингли тўлиб тошган стадионимизда кўришгунча соғ бўлинглар!

Шундан сўнг сўз “Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси” бошлиғи Жамшид Умарович Рашидовга берилди:  

“Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Барчангизни кириб келаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Дарҳақиқат, сўнгги йиллар давомида жамоамизнинг натижалари ҳавас қиларли даражада бўлмади. Лекин бу йилги мавсумдан ниятларимиз катта. Мухиддин Турдиевичнинг Бухоро футболини янги босқичга чиқишини кўзлаб қилаётган ишлари албатта ўз мевасини беришига ишонамиз. Бугунги кунга келиб “Бухоро” жамоасида мамлакатимизнинг энг иқтидорли, тажрибали футболчилари жамланишган. Бу футболчилар мухлисларимизни стадиондан ажойиб кайфиятда уйларига қайтишлари учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишларига ишонамиз”-дея ўз фикрларини якунлади Жамшид Умарович.

Шундан сўнг янги футболчиларга тантанали тарзда исмлари тушурилган футболкалари топширилди.

Тақдимот маросимига оид фотосуратлар бугун этиборингизга ҳавола қилинади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика