RU

Последние новости

22:00РПЛ. "Акрон" ва Эсанов "Ахмат" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:00Ла Лига. "Атлетико" Бильбаода "Атлетик" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"га жавобсиз 7та гол урди!  47 21:45РПЛ. "Спартак" ўз уйида Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қилаётган "Рубин"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:40Расман: "Вест Хэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  1 21:30АПЛ. "Вест Хэм" Лондонда "Ман Сити"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов ўз майдонида "Қосимпошо"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 19:54"Қайсар" - "Ордабаси". Умаров ва Яхшибоев асосий таркибдами?  1 19:30РПЛ. ЦСКА яна ғалаба қозонди  2 19:00АПЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, Деклан Райс фаолиятида биринчи маротаба қизил карточка олди  4 18:51Пирс Морган: "Бу нимаси? Райс оёғидан зарба қабул қилиб олгани учун четлатилдими?"  9 18:36АПЛнинг 5та баҳси учун таркиблар билан танишинг  1 18:29АПЛ. Қизил карточка "Арсенал"га қимматга тушди ва Лондон клуби жорий мавсумдаги дастлабки очколарини йўқотди  13 18:17"Бухоро" ва "Хоразм" клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди  3 17:56Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?  12

"Бухоро" ва "Хоразм" клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди Новости

"Бухоро" ва "Хоразм" клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди

Пролига 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Хоразм" учрашувидаги воқеалар юзасидан аввалроқ хабар берилганди.

Учрашув комиссарининг билдиргиси, стадион расмийлари, шунингдек, беллашувда Лига томонидан ёлланган техник гуруҳ вакилларининг кўрсатмалари асосида материал тайёрланди ва у кўриб чиқиш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди. 


"Бухоро" — "Хоразм" ўйини Тошкент вилоятидаги Дўстлик стадионида бўлиб ўтди. Мавсум аввалида Лига Бухоро футбол клубига Муборакдаги стадион билан келишиш тавсиясини берган бўлса-да, клуб ўз уй учрашувларини Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа клуб ва Лига иштирокида учрашувларни ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган.


Пролига беллашувини Дўстлик стадионида ўтказиш учун Бухоро ижара ҳақи тўлайди. 17-тур доирасидаги учрашув олдидан стадион беллашувни ўтказиш билан боғлиқ қатор масалаларда хатога йўл қўйган. Лига бу борада ўз эътирозларини стадионга эгалик қилувчи Ўзбекистон футбол ассоциациясига киритди. Ассоциация айбдор шахсларга нисбатан чора кўради. 


Бухоро клуби раҳбарияти эса номинал мезбон бўлишига қарамай, мезбонлик билан боғлиқ регламент талабларини бажаришда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошгани аниқланди. Жумладан, беллашув арафасида бош мураббий Улуғбек Бақоев томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлиги учун масъул ташкилотлар имзолаши лозим бўлган далолатномани фақатгина Бухоро клуби муҳри билан тасдиқлашга уриниш содир этилган. Бу нафақат мусобақалар ўтказиш регламентига нисбатан ҳурматсизлик, балки ҳужжатларни қалбакилаштиришга бўлган уриниш сифатида қайд этилди.


Шунингдек, клуб раҳбари Шавкат Саломов учрашувни ташкил этиш, регламент талаблари ва бошқа масалаларда етарлича малака ва кўникмага эга бўлиши талаб этилади. Клубда расмий ишчи-ходимларнинг белгиланган вазифалари нималардан иборат эканлиги қайта кўриб чиқилиши лозим.   


Беллашувнинг кеч старт олиши расмий актнинг кечикиши билангина эмас, Хоразм клуби расмийларининг Лига комиссари ўз вазифасини бажаришига нисбатан тинимсиз тўсқинлик қилгани билан ҳам боғлиқ ҳисобланади. Жумладан, клуб спорт директори Хурсанд Мадкаримов ҳамда маъмури Қаҳрамон Машарипов қатор ҳолатларда комиссар фаолияти учун тўсқинлик қилган. Клуб раҳбари Рўзимбой Аҳмедов стадион ҳудудига бўлишига қарамай, клуб позисияси регламентда қайд этилган кўринишда раҳбар томонидан эмас, тинимсиз равишда Хоразм клубининг турли ишчи-ходимлари томонидан оғзаки тарзда билдирилган. Ваҳоланки, учрашувни бошлаш ёки бошламаслик, унинг мақомини ҳал этиш масаласи Лига томонидан ҳал этилади. Комиссар ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувни ўтказиш учун бор имкониятини ишга солади.  


Шунингдек, футболчилардан Равшан Султонов ва Мурод Бобожонов Лига комиссарини ҳақоратлаган. Дарвозабонлар мураббийи Ғайрат Ўдаев эса провакасион ҳаракатлар билан комиссар ишига ҳалал берган. Жамоа шифокори Жамол Юсупов ва яна икки футболчи телефон видеокамерасини ёқиб, комиссарни шантаж қилишга, унинг фаолияти ижтимоий тармоқларга тарқатилиши билан таҳдид қилишга уринган. 


Кейинроқ клуб директори Рўзимбой Аҳмедов ҳамда бош мураббий Ҳаким Фузайлов Лига офисига ташриф буюрди. Мураббий бу каби масалага нега аралашаётгани, клуб ишчи-ходимлари шантаж ва ўзбошимчалик билан иш тутаётган вақтда раҳбар нима қилаётгани каби саволлар очиқ қолди. Рўзимбой Аҳмедов Лига раҳбарияти билан учрашувда ҳам провакацияни давом эттирди. 


Ўтган давр давомида Лига қатор марказий ва мураккаб учрашувларни ташкил этиб келмоқда. Расмий учрашувлар давомидаги ҳар қандай масала регламент ва бошқа меъёрий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Расмийлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолибни майдондаги футбол ўйини орқали аниқлашга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқ. Бироқ Бухоро клубига қарши беллашувда Хоразм расмийлари майдон атрофидаги томошага урғу бергани Лига томонидан қораланади ва масалага тегишли тартибга чора кўриш ЎФА Тартиб-интизом қўмитасидан сўралади. Ҳар икки клуб расмийларининг ўзаро шахсий ғараз ва келишмовчиликлари эвазига Лига мусобақасининг бу тақлид азият чекишига йўл қўйилмайди.

Рейтинг:    

Комментарии

   
31 авг 22:26:58
Dilmurod Umarov
Adolat qaror topsin
   
31 авг 19:02:43
Bek
Рузим бу навбахорда уйнаб юрган вохти илхомни шантаж килиб телеграмдан подстава кимокчи буган хезимми? Бу иплос халиям тирими? Характери узгармабдиде а яхшиям аллох ожиз жинс вакили килиб яратмабди рузимни бумаса роса купчилик эркелани мани износиловать килди деб каматворарди бу шантаж
   
31 авг 18:49:42
Arsenal london drujba
Ko'tlar
   
31 авг 18:48:55
Тож
Хайр Бухоро, хайр Хоразм! Яна бахона топишди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика