RU

Последние новости

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  19 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда Новости

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, “Келажагимиз умидлари” фестивали бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Дастлаб, болалар ўртасидаги футбол мусобақалари водийда старт олди.

Андижон, Наманган, Фарҳона вилоятларида ўтказилган фестивалда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400дан ортиқ болалар иштирок этишди. Кейин Қорақалғоистон Республикасида ушбу фестивал доирасидаги мусобақалар ўтказилди.

Айни кунларда "Келажагимиз умидлари" фестивали Бухоро ва Навоий вилоятларида давом этмоқда. Фестивалда икки вилоятнинг барча туманларидан келган мактаб ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Хумо” спорт мажмуасида 4та ёш тоифасида 100 нафардан бола 10 та жамоага бўлиниб бахс олиб боряпти. Унда 1-синфдан 4-синфгача, 13 тумандан 400 нафар болалар қатнашишди ва Президентимиз томонидан берилган сертификат ва футбол тўплари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида Бухоро вилоят Футбол Федерация масул котиби Д.Рашидов ва Бухоро вилоят Футбол Федерацияси қошидаги 28-сон Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори А.Қўлдошев иштирок этдилар.

6 февраль куни Навоий шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи залида Фестивалга старт берилган бўлиб, бу ерда "Келажагимиз умидлари" фестивали 9 февралгача давом этади.

Фестивал давомида иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинмоқда ҳамда Фахрий ёрлиқлар топшириляпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика