"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади
09 сен 16:36
Новости
"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади
Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Навбаҳор" ўйини 20 сентябрь куни Бухоро вилояти футбол академияси майдонида бўлиб ўтади.
Аввалроқ "Бухоро" футбол академиясининг футбол майдони Суперлига беллашувларини қабул қилиш учун тайёргарлик кўраётгани маълум қилинганди. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги ва Лига стадионни катта ўйинга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.
Бунга қадар клуб ўз уй учрашувларини турли шаҳар ва стадионларда ўтказишга мажбур бўлаётганди. Ўтган давр ичида маҳаллий ҳокимият Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич бажаришга эришди. Эндиликда "Бухоро" ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепиш имкониятига эга бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии