RU

Последние новости

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

“Бухоро” дарвозасига пенальти нотўғри белгиланди. Иккала ҳакам номуайян муддатга четлатилди” – ЎзФҲМ Новости

“Бухоро” дарвозасига пенальти нотўғри белгиланди. Иккала ҳакам номуайян муддатга четлатилди” – ЎзФҲМ

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази "Бухоро" – "Пахтакор" учрашувидаги баҳсли пенальти юзасидан ўз қарорини чиқарди.

"Бироз аввал ўз ниҳоясига етган Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасидаги "Бухоро" – "Пахтакор" баҳсининг 90+5-дақиқасида юзага келган баҳсли вазиятдан сўнг учрашув ВАР ҳакамлари бош ҳакам Равшан Абдувоҳидовни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Шундан сўнг бош ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда видео ассистентлар бош ҳакамни ВАР протоколига кўра нотўғри чақирди. Аслида бундай вазиятга ВАР аралашиши керак эмасди. Бундан ташқари, видеотакрорларда қоидабузарликни аниқ қайд этиш учун етарли далиллар бўлмагани боис, экспертлар бир овоздан пеналтининг ҳам нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Натижада, бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ва ВАР ҳаками Найим Қосимовнинг ВАР лицензиялари қайтариб олинди. Уларнинг иши ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясига оширилди. Шунингдек, иккала ҳакам ҳам номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди", -дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази берган баёнотда.

Суперлига. Черан "Пахтакор"га Бухорода ғалаба келтирди, ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади

Улуғбек Бакаев: "Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Тўп футболчининг қаерига теккани камераларда кўринмаганди"  

Рейтинг: -119   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика