"Бухоро" "Андижон"ни мағлуб этди
13 фев 2017 12:58
Новости
"Бухоро" "Андижон"ни мағлуб этди
Ҳозиргина “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги йиғинлар доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини якунлади.
"Андижон"га қарши кечган баҳсда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Баҳром Нарзуллаев ҳисобни очди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Нарзуллаев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Айнан мана шу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.
“Бухоро”: Эркин Жабборов, Миржалол Жумаев, Ислом Холиқов, Элбек Равшанов, Хуршид Олимов, Нозим Умуров, Мирфайз Мухиддинов, Равшан Янгиев, Карен Абрамов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Бахром Нарзуллаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Акмал Турсунбоев, Сардор Сулаймонов, Ориф Шамсиддинов, Алишер Шоғуломов, Эргаш Исмоилов, Элшод Дилмуродов, Владимир Баенко.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии