RU

Последние новости

13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди Новости

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Теги :  Бухоро
Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Футбол мухлислари, жамоалар ва умуман футболга алоқадор ҳар бир шахс янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда.

Учрашувларни ёритиб борадиган ОАВ ҳам мавсум стартини интиқлик билан кутишмоқда. Футбол бу мамлакатимизда биринчи рақамли спорт тури саналади. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўрни жуда катта.

“Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини кўплаб журналислар ёритиб боришларига ўрганиб қолганмиз. “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан бошлаб журналистларга янада қулайликлар яратиб беришни мақсад қилган. Медиа трибунада журналистлар ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўйинларни махсус сектордан бепул томоша қилишлари, журналистлар учун яратилган барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида бевосита иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг стадионда фаолият юритиши имконини берувчи махсус рухсатнома (бейджик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ ўзи ишлаётган корхонадан “Бухоро” бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов номига хат, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат (электрон варианти тавсия этилади) ва паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.

Хужжатларни pfkbukhoro@mail.ru электрон почтасига ёки жамоанинг ходимлар бўлимига тақдим этишларингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун телефон:+99893 960-00-49

Ҳужжатларни қабул қилиш шу йилнинг 2 мартига қадар давом этади.

П.С: Янги мавсумдан эътиборан медиа трибунага кириш бейджиклари бўлмаган ҳар қандай шахсга тақиқланади!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика