RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

"Бухоро" 10 нафар янги футболчини таништирди ФОТО Новости

"Бухоро" 10 нафар янги футболчини таништирди ФОТО

Бугун "Бухоро" клуби янги футболчиларини таништирди.

Таништирув маросими  Бухоро вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди. Маросимда 10 нафар янги футболчи таништирилди.

Ушбу тадбирда дастлаб Бухоро  вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси Барноев Ўктам Исоевич сўзга чиқиб,  аввало муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамоликларида юртимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар соҳа вакиллари учун муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларга қарата “Бухоро” клуби 2018 йил, янги мавсумда  жамоа чемпионлик учун курашашини айтиб ўтди.

Ундан сўнг жамоа бош  мураббийи Улуғбек Бақоев сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Сўнгра қолганлар ҳам сўзга чиқиб яхши тилакларни билдириб таништирув маросимини очиб беришди.

Шундан кейин жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Сергей Русецкий, Арсланмурат Аманов, Марко Клисура, Асилбек Амонов, Азиз Ибрагимов, Раҳматулло Бердимуродов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали равишда  исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Йиғилган барча  уларни бирдай яхши кутиб олишди. Таништирув маросимидан сўнг мухлислар ва фахрийларга клуб томонидан совғалар тарқатилди. Маросим вилоят санъат усталарининг концерт дастурлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди. Залдаги завқона шукуҳ барчани бирдек қувонтирди.

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика