RU

Последние новости

12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  17 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  37

"Бунёдкор"нинг янги футболчилари қайси рақамларда ўйнайди? Новости

"Бунёдкор"нинг янги футболчилари қайси рақамларда ўйнайди?

Бугун "Бунёдкор" клуби 2016 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди.

Тадбир давомида клуб раҳбарияти Баҳодир Насимов, Шаҳзодбек Нурматов, Александр Алемпиевич, Жавлон Мирабдуллаев, Санжар Қодирқулов ва Дилшодбек Аҳмадалиев каби янги футболчиларни оммага таништирди.

Охирги йилларни "Андижон" ва "Металлург" клубида ўтказган ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаев "Бунёдкор"да 15-рақамда ўйнайди. Ушбу ҳимоячи 2014 йилда Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.

"Металлург" клубидан трансфер қилинган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов "қалдирғочлар" сафида 11-рақамда тўп тепади. Нурматов миллий терма жамоада 3та ўйин ўтказган.



Баҳодир Насимов Самарқанднинг "Динамо", Россиянинг "Рубин", Озарбойжоннинг "Нефтчи" ва Эроннинг "Падидеҳ" клубида фаолият олиб борган. Миллий терма жамоа сафида 20та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган. Насимов "Бунёдкор"да 14-рақамни олди.

Сербиялик ярим ҳимоячи Александр Алемпиевич фаолияти давомида Сербия, Венгрия клубларида тўп тепган. 2014 йил "Олмалиқ" сафида ўйнаб ўзбекистонлик мухлисларга танилган. Ўтган мавсумни "Младост" клубида ўтказган. Алемпиевич "Бунёдкор"да 71-рақам остида ўйнайди.



Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ва ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиев ўтган мавсумни "Обод"да ижарада ўтказганди. Иккала футболчи ҳам "Бунёдкор" клуби тарбияланувчилари ҳисобланади. Қодирқулов 26, Аҳмадалиев эса 16-рақамларни танлади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика