"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади
11 янв 13:59
Новости
"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади
"Бунёдкор" қишки трансферлар ойнасида таркибига янги номларни жалб қилмоқда.
"Қалдирғочлар" сафига черногориялик ярим ҳимоячи Марко Бугарин келиб қўшилди. 1999 йилда туғилган, 1,98 метр бўйга эга футболчи Черногория Биринчи лигаси вакили "ФК Отрант-Олимпик" жамоасидан жалб қилинди. Бугарин бундан ташқари "Младость", "Спартак", "Единство", "Морнар Бар", "Бокел" жамоаларида тўп тепган.
Трансфермаркет портали унинг нархини 125 минг еврога баҳолаган. Аввалроқ "Бунёдкор" икки нафар грузиялик легионерлар билан шартнома имзолаган эди.
Комментарии