"Бунёдкор"да янги легионер пайдо бўлиши мумкин
10 янв 2016 17:31
Новости
"Бунёдкор"да янги легионер пайдо бўлиши мумкин
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мавсум олдидан ўз сафини янги сербиялик ҳимоячи билан тўлдириб олиши мумкин.
Маълум бўлишича, "қалдирғочлар" сафида Сербияда таваллуд топган футболчи - Иван Татомирович кўрикдан ўтмоқда. У бугун "Олмалиқ"қа қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.
Босниянинг "Сараево" жамоаси сафидан келган футболчи агар мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса у билан шартнома имзоланади.
Комментарии