RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  122 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

“Бунёдкор”да тузилмавий ўзгаришлар Новости

“Бунёдкор”да тузилмавий ўзгаришлар

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганидан бошлаб, энг сўнгги стандартларга мос келиш ва замон билан ҳамнафас бўлишга интилади.

Ҳозир ҳам клуб тузилмаси ўзгартирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015даги “Акциядорлик жамиятларида замонавий бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш мақсадида унинг талабларига мос келадиган баъзи ишлар амалга оширилди.

Шундай қилиб, акционерларнинг умумий йиғилишида халқаро тажриба асосида, клубнинг соҳага оид хусусиятларини инобатга олиб, ижроия органи раҳбари бош директор бўлган янги ташкилий тузилма тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу фармонга мувофиқ, Клуб Низомига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, бош директор лавозимига сайловлар ўтказиш тартиби ҳам кўриб чиқилди. Унга мувофиқ, ижроия органининг раҳбарини тайинлаш қарори, қоидага кўра, танлов асосида амалга оширилади. Унда хорижлик менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Янги ташкилий тузилмага кўра, ижроия органи аъзолигига спорт ишлари директори ва бошқалар ҳам киради.

Клуб фаолияти халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади. Клубнинг 2015-2020 йиллар учун ишлаб чиққан истиқболли дастурига кўра, 2017 йилги мавсумда “Бунёдкор” асосий таркибидаги маҳаллий футболчиларнинг 75 фоизи академиямиз тарбияланувчиларидан иборат бўлиши керак. 2020 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилиши лозим.

Клуб бош директори раҳбарлигида Мураббийлар кенгаши ташкил этилди. Бу кенгаш ёшлар таркиби, “Бунёдкор”нинг биринчи ва иккинчи лигадаги жамоалари катта мураббийларининг иш режаларини тасдиқлайди. Шунингдек, режаларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боради. Жамоамиз ўйинини кучайтириши мумкин бўлган номзодларни кузатиб борадиган клубнинг селекция хизматига қўйиладиган талаблар ҳам ортмоқда. Футболчилар ёки мутахассислар билан имзоланадиган шартномалар борасида якуний қарор Мураббийлар кенгашида қабул қилинади. Асосий таркибнинг машғулотлар жараёнига Бахтиёр Бобоев ва Сергей Лушчан жуфтлиги бошчилик қилади. Клуб олдидаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги умумий масъулият Мураббийлар кенгаши раҳбарига юклатилади.

“Бунёдкор”да янги мавсумга тайёргарликни бошлаган мураббийлар штаби ва футболчилар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика