RU

Последние новости

10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  3 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  1 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  2 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  5 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч" Новости

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор" иккинчи даврада очколар жамғаришда давом этмоқда.

Илёс Зейтуллаев шогирдлари Самарқандда "Динамо"дан устун келди. Захирадан майдонга тушган Андрия Филипович 2 та гол билан ғалабада асосий ишни бажарди. Тур якунларига кўра энг яхши футболчи бўлган Филипович сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

Динамо

Анвар Ҳоджимирзаев - 30', Анвар Ҳоджимирзаев - 70'

Суперлига. Тур 18

14/09/2024, 19:30

3
:
2
Завершен

Бунедкор

Андрия Филипович - 49', Нажмиддин Нормурадов - 59', Андрия Филипович - 74'

45'
90'
13'  Хумоюнмирзо Иминов
30'  Анвар Ҳоджимирзаев
60'  Хумоюнмирзо Иминов (Санжар Шоахмедов)
60'  Маркос Кайк (Хислат Халилов)
70'  Анвар Ҳоджимирзаев
75'  Майкон Дуглас (Дильшод Рахматуллаев)
88'  Францис Нарх (Вохиджон Окбутаев)
23'  Темурходжа Абдухаликов
46'  Луис Качорри (Андрия Филипович)
49'  Андрия Филипович
59'  Нажмиддин Нормурадов
68'  Асадбек Рахимжонов
74'  Андрия Филипович
75'  Амир Туракулов (Фране Чирьяк)
90'  Асадбек Рахимжонов (Расул Юлдашев)

— "Динамо" билан осон ўйин бўлгани йўқ. Ғалаба учун майдонда боримизни беришимиз керак эди. Бошқачасига ютиб бўлмасди. Буларнинг барчасида мураббийлар ва жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Мураббийлар ўйинга яхши тайёрлашди. Ҳа, 2 та гол урдим. Бу жамоавий ҳаракатлар маҳсули. Мураббий танаффусда нималар дегани эсимда эмас. Лекин жамоага ёрдам беришим кераклигини тушуниб турган эдим. Ўйинни ютиш имкони борлигини билгандим. 

— Албатта, "Бунёдкор" фаолиятимдаги янги жамоа. Жамоада яхши футболчи, мураббий ва ходимлар жамланган. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам аҳил жамоа эканлигимиз сезилди. Мавсум якунида қилган ишларимиз самарасини беради деб ўйлайман. 

— Ўзбекистон чемпионати ҳақида бироз маълумотга эга эдим, чунки "Бунёдкор"даги Тони Йович, Марин Любич билан алоқаларим бор эди. Суперлига даражаси Қозоғистондаги каби. Туркияда ўзбек клубларига қарши ўйнаганимда тезкор ва техник жиҳатдан кучли эканлигига гувоҳ бўлгандим. Ҳозир кўряпманки бу ерда пастдаги жамоа ҳам юқоридагисини ютиб қўйиши мумкин. Асосий фарқ шуки, барча майдонлар табиий. Шу боис бу ерда хотиржам футбол ўйнай оласиз. Мен учун устун томони майдонларда бўлди. 

— "Бунёдкор"га мослашиш кўп вақт талаб этмади. Қозоғистонда ўйнаганим учун бу ерда тез ўрганиб кетдим. Бунда мураббийлар, футболчилар, раҳбарият ўз ёрдамини берди. Уларга раҳмат айтаман. Мендан фақат майдонда боримни беришим ва максимал ҳаракат қилишим талаб этилади. Умуман мураббийлар биздан шуни исташади. Ҳар бир ўйинда футболчи борини бериши керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика