RU

Последние новости

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  1 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

“Бунёдкор”чиларнинг мустақиллик табриги Новости

“Бунёдкор”чиларнинг мустақиллик табриги

Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамини нишонлаш арафасида турибмиз.
Ўзбекистон чемпионатларининг беш карра ғолиби, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ярим финалчиси Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни энг азиз ва улуғ байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

Юртимизнинг 23 йиллик тўйи муносабати билан “қалдирғочлар”нинг 23 ёшли етакчилари Сардор Рашидов ва Алибобо Раҳматуллаев ўзининг байрам табрикларини изҳор этиб, барча юртдошларимизни Истиқлол билан муборакбод этади.

Сардор РАШИДОВ (“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси):
- 1 сентябрь арафасида диёримиз янада чирой оча бошлайди. Юртимиз кўчаларида ҳақиқий байрам нафаси ҳукм суради. Барча ҳамюртларимизни кўтаринки кайфиятда учратасиз. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамма ўзбекистонликларни байрам билан қутлайман! Барчага сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилаб қоламан!

Жаннатмакон Ўзбекистон заминида таваллуд топганим учун Яратганга доимо шукр қилиб яшайман. Юртимиз довруғини янада ошириш, байроғимизни бундан-да юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Алибобо РАҲМАТУЛЛАЕВ (“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси):
- “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда шахсан ўз номимдан барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклайман! Барчага тинчлик-тотувлик, омад ва олам-олам қувончлар тилайман!

Истиқлол байрами ҳаётимиздаги энг катта айём, деган фикримга барча ватандошларимиз қўшилсалар керак. Ҳамиша ишингиз бароридан келсин, азизлар! Ҳаммангизнинг барча орзу-умидларингиз ушалишини тилаган ҳолда, Ўзбекистонни байрам шукуҳи ҳеч қачон тарк этмасин, деган ниятдаман!

Юртимиз футболини халқаро ареналарда ўз ўрнига эга бўлиши ва юксак марраларни забт этишида бор куч маҳоратимни ишга солишга тайёрман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика