RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

«Бунёдкор» Забиҳилло Ўринбоевни Португалияга нега қўйиб юбормади Новости

«Бунёдкор» Забиҳилло Ўринбоевни Португалияга нега қўйиб юбормади

Оммавий ахборот воситаларидан бирида «Бунёдкор» Забиҳилло Ўринбоевни Португалияга қўйиб юбормагани ҳақида берилган мақола кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Ушбу масала юзасидан вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида биз “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Бахтиёр Бобоевга мурожаат қилдик. Қуйида клуб раҳбарининг фикр-мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

- Сўнгги йилларда “Бунёдкор” футбол мактабида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганаётган ёш иқтидор эгаларига бўлган қизиқиш ва талаб тобора кучайиб бораётгани барчага маълум.

Жумладан, икки ой аввал Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида клубимизнинг 9 нафар аъзоси бўлгани мутахассис ва мухлислар эътиборини тортди. Улар орасида 20 ёшли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев алоҳида ажралиб туриши диққатга сазовор. Боиси Забиҳилло ўсмирлар ва ёшлар ўртасида учта жаҳон чемпионатида қатнашган ягона футболчимиз эканидагина эмас. У сўнгги йиллар мобайнида “Бунёдкор”нинг асосий таркибида тез-тез майдонга тушиши орқали ўйин тажрибасига эга бўлди, маҳорати сайқал топиб борди. Ўтган мавсумда “Локомотив” билан дерби тақдирини ҳал қилган тўпи, жорий мавсум аввалида Осиё чемпионлар лигаси учрашувидаги голи Забиҳиллонинг салоҳиятидан дарак бериб турибди.

Шунинг учун бундай футболчига нафақат мамлакатимиз, балки Европада ҳам қизиқиш пайдо бўлиши ҳеч кимни ажаблантирмади. Бир неча кун муқаддам Португалия Олий дивизиони - Примейра Лига аъзоси саналмиш “Пасуш де Феррейра” жамоасидан “Бунёдкор”га йўлланган мактубда Забиҳилло Ўринбоев кўрикдан ўтишга таклиф этилди. Аммо португал клуби мутасаддилари ёш ҳужумчимиз кўрик мобайнида ўзларига маъқул келса, текинга олиб қолишлари, кейинчалик Забиҳилло бошқа клубга трансфер қилинган тақдирда, ўша маблағнинг 20 фоизини “Бунёдкор”га беришни кўзда тутишганига эътибор қаратмоқчимиз.

Португалия чемпионати ёш ҳужумчи янада тобланиши учун чиндан-да маъқул. Лекин ҳозирча ҳеч ким Забиҳиллога португал клуби таркибидан жой таклиф қилмади, “Бенфика”, “Порту”, “Спортинг” каби номдор жамоаларга қарши майдонга тушишини кафолатламади. Боз устига, истеъдодли футболчини сув текинга олмоқчи бўлишди. “Бунёдкор” кўп йиллар мобайнида ушбу истеъдод соҳибининг камол топиши учун сарфлаган меҳнатга кўз юмиб қўя қолишди. Балки бу ерда «футболчининг истиқболи ҳақида қайғураётган» агентнинг ҳам ҳиссаси бордир? Ахир у текинга ишламаётгани ойдек равшан-ку…

Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов каби иқтидорлар ўйин амалиётига эга бўлишларини ўйлаган клуб раҳбарлари ёш ҳужумчи Тимур Аюповни “Бухоро”га ижарага беришга қарор қилишди. Футбол жамоатчилигимизнинг хабари бор: Шомуродов сўнгги учта учрашувда тўртта гол урди. Ўринбоев майдонда ўзига ишонч билдирилаётганини ҳис қилган ҳолда тобора дадил ҳаракат қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби ўз таркибидаги кучли футболчиларни ҳеч қачон мажбурлаб олиб қолмагани барчага яхши маълум. Масалан, шу йил ёзда Сардор Рашидов муносиб трансфер суммаси эвазига Қатар юлдузлар лигасига агентларнинг эмас, балки айнан жамоамиз мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўтди. Қолган ёш юлдузларимиз ҳам арзирли таклиф тушган ҳолда албатта янги жамоага омад тилаган ҳолда кузатиб қўйилиши шубҳасиз. Насиб этса, Забиҳилло Ўринбоев ҳам, бошқа ёш юлдузларимиз ҳам кучли клубларда ўз ўрниларини топишади деган умиддамиз.

Тайёрга айёр агентлар ёш футболчиларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришмаса, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган бўлишарди. Клуб тизимида ишлаётган барча ходимларнинг мақсади футболимизни янги ва юқорироқ савияга олиб чиқиш. Бу йўлдан оғишмай ёш истеъдодларни кашф этишга бундан буён ҳам ҳаракат қилаверамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика