RU

Последние новости

18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  3 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  30 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  6

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди Новости

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди

Ёзги мавсум оралиғини пойтахтда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси назорат учрашуви учун “Бунёдкор” ёшлар жамоасини танлади.
Олий лигада 7-поғонани эгаллаб турган клуб ва ёшлар лигасида 3-поғонада бораётган жамоа ўртасида кечган учрашув жуда қизиқ кечди. Ёш “қалдирғочлар” шижоат эвазига ўйинда ташаббусга эга бўлдилар. Улар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари ҳам мумкин эди. Хуршид Ғиёсовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин тажрибали навоийликлар имкон бўлганда хавфли ҳужумлар уюштириб туришди. Ҳисобни улар 1-бўлим тугашига яқин стандарт ҳолатдан очишди. Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлар бир неча бор зарба беришди ва Асқар Муҳиддиновнинг сўнгги зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлимда кураш анча кескин тус олди ва ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчи майдондан четлатилди. Лекин ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани учун, четлатилганлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдиришди. Шунингдек, 2-бўлимда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни алмаштиришди. 70-дақиқада Алишер Холиқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб 0:2 га етди. Ёшларимиз қанча интилишмасин, тажрибали жамоа дарвоаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Қизилқум” (Навоий) 0:2 (0:1)


“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов, Камронбек Кападзе, Эргаш Исмоилов, Азиз Мамазоитов, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов,Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Санжар Қодирқулов, Нодиржон Отажонов, Жаҳонгир Хўжамов, Шаҳриёр Имомхўжаев.

17 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика