"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради
28 авг 15:10
Новости
"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканджи фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин.
Швейцариялик футболчи фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда. Миланликлар ҳимоячи учун 15 миллион фунт тўлайди.
Аввалроқ, Мануэль Аканджига "Галатасарой" қизиқиш билдирганди. Бироқ ҳимоячи фаолиятини Туркияда давом эттиришни истамади..
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Аканджи 2022 йилдан бери "Манчестер Сити"да ҳаракат қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланди. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 28 миллион еврога баҳолаган. У ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии