RU

Последние новости

22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  0 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  21 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  479 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Локомотив”ни йирик ҳисобда енгди (фото+видео) Новости

“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Локомотив”ни йирик ҳисобда енгди (фото+видео)

Бугун “Бунёдкор” ва “Локомотив” ёшлари назорат учрашувида куч синашишди.
Мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган Александр Мочинов ва унинг шогирдлари бунгача ўтказилган назорат учрашувларида кетма-кет йирик ҳисобдаги ғалабаларга эришаётган эди. Аввалига “Олмалиқ” ёшлари 6:0 ҳисобида тор-мор этилган бўлса, кейинчалик Қозоғистоннинг БИИК жамоаси дарвозасига жавобсиз 7та гол урилди. Бугун эса “Бунёдкор” футбол мактаби стадионида ёш “қалдирғочлар” Аҳмаджон Мусаев бошқарувидаги “Локомотив” ёшларини 5:0 ҳисобида енгдилар.

Учрашувдаги вазиятларга шарҳ ёзиб, алоҳида тўхталиб ўтишимизнинг хожати бўлмаса керак. Боиси ўйинда қайд этилган ҳисобни ўзиёқ умумий тасаввурга эга бўлиш учун етарли, деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, ёш бунёдкорчилар бунгача ўтказилган назорат учрашувларида "Олмалиқ" ёшлари дарвозасига жавобсиз 6та, Қозоғистоннинг БИИК жамоасига эса 7та тўп киритишган эди.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ЛОКОМОТИВ” (ёшлар) 5:0 (4:0)
Голлар:
Санжар Рихсибоев 2та, Достонбек Ҳамдамов 2та, Темур Аюпов
“Бунёдкор”: Зафар Сафоев, Азизбек Мамазоитов, Саиджон Топилов, Камронбей Кападзе, Рустам Ашурматов, Достонбек Ҳамдамов, Санжар Рихсибоев, Хуршид Ғиёсов, Аҳрор Умаржонов, Шохрух Исломов, Темур Аюпов
Захирадан майдонга тушганлар: Амир Эргашев, Ислом Қобилов, Босит Рихсибоев, Бахтиёр Содиқ-Охунов, Турсун Рахимбердиев
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Тошкент)
11 январь. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони

“Бунёдкор” – “Локомотив” ёшлари учрашуви суратлари билан ушбу ҲАВОЛАни босган ҳолда танишишингиз мумкин. Баҳснинг видеошарҳини эса қуйидаги линк орқали кўриш мумкин.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика