RU

Последние новости

12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  11 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди Новости

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди

Теги :  Бунёдкор
«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда футбол клуби ва «Бунёдкор» стадиони ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти ва фаолияти ёдга олинди, халқимиз олдидаги буюк хизматлари, тинчлик ва тотувлик, спортимиз ривожи йўлидаги кўрсатган фидойилиги ҳақида сўзлаб, у кишининг вафоти Ватанимиз ва халқимиз учун ниҳоятда оғир йўқотиш экани чуқур қайғу билан таъкидланди. Президентимиз нафақат сиёсат ва иқтисод, бошқа соҳаларда ҳам чуқур билим соҳиби эди. Халқимизга ана шундай буюк инсон бош бўлгани – бизнинг бахтимиз.

Президентимизнинг спортимизни юксалтириш борасида кўрсатган ғамхўрликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 1993 йил 18 мартда футболни ривожлантириш тўғрисида имзоланган ҳужжат бу борадаги дастлабки пойдевор бўлди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига бевосита раҳбарлик қилган юртбошимиз соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун барча ишга бош-қош бўлганлари диққатга сазовор. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча вилоятларида замонавий талабларга жавоб берувчи стадионлар фойдаланишга топширилди. Уларнинг энг муҳташами, шубҳасиз, «Бунёдкор» стадионидир. Аренамизнинг тантанали очилиш маросимида Ислом Абдуғаниевич Каримов шахсан иштирок этиб, сўзга чиққанлари умрбод ёдимизда сақланади.

Уч босқичли тизим – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва универсиадаларда сараланган ёрқин истеъдод соҳиблари эндиликда энг нуфузли халқаро мусобақаларда мустақил Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги олимпия ўйинларида истиқлол вояга етказган спортчиларимиз тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медалига сазовор бўлишгани Ислом Каримов меҳнатлари маҳсули сифатида баҳоланмоғи даркор.

Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди. Президентимиз буюк давлат асосчиси, спорт ва соғлом турмуш тарзининг жонкуяри сифатида тарихда қолади. Биз президентимизнинг ўгитларига оғишмай амал қилишимиз, бошлаган ислоҳотларини муносиб давом эттириб, Ўзбекистон довруғини юксакларга кўтариш йўлида фидойилик кўрсатишимиз шарт. Шунда қадрли Юртбошимизнинг руҳлари шод бўлади.

«Бунёдкор» футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчилар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйишди.

Элимиз бахти, юртимиз равнақи учун ёниб яшаган улуғ зот Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика