RU

Последние новости

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

"Бунёдкор" ва Симоненко. Аслида вазият қандай? Новости

"Бунёдкор" ва Симоненко. Аслида вазият қандай?

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Бунёдкор" ва украиналик футболчи ўртасидаги муаммо ҳақида маълумот берди.

"Бунёдкор" сафида 2014 йил Сергей Симоненко деган футболчи ўйнаган. 2018 йилга келиб ФИФА мана шу футболчи касрига "Бунёдкор"ни Суперлигадаги 6 очкосидан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Нега? Чунки Симоненко ёзиб берган ФИФАга пулимни беришмаяпти деб. Гап тахминан 400 000 000 сўм (ҳозирги курсда деярли 50 000 доллар) устида кетмоқда.

Симоненко 2014 йил ярим йилгина ўйнаган ва 14 та учрашувда иштирок этган: 1 та суперкубок, 1 та кубок, 5 та Олий лига ва 7 та Чемпионлар лигаси. Шу билан у "Бунёдкор" учун керак бўлмай қолган (аслида ҳам кучли легионер бўлмаган). "Бунёдкор" раҳбарияти 2014 йилнинг ёзида клубдан кетган футболчига кейинчалик икки марта пул ташлаган:

2015 йил, 4 август — 152 000 000 сўм
2016 йил, 4 апрель — 127 000 000 сўм

Қизиғи, пуллар сўмда футболчининг пластик карточкасига ташлаб берилган (янада қизиғи Симоненко аллақачон мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин). Кўриняптики, Бунёдкор раҳбарияти ФИФАдан қўрқиб, пул ташлайверган (бу пайтда пластик қайси тешикларда ётгани ҳеч кимга маълум эмас). Ҳеч бўлмаганда сўм Ўзбекистондан бошқа жойда ўтса ҳам майлига эди.  

ФИФА ҳозиргача ишни ёпмаган. Чунки пул футболчининг қўлигача етиб бормаган (гарчи Ўзбекистон деган хотамтой юртда унинг номига ҳар йили пул ўтказиб турадиган раҳбарлар бўлса ҳам). Симоненко негадир Тошкентга қайтишга қўрқиб қолган (қўрқитишмаган деб умид қилайлик). Бироқ у келмагунича, пулини ҳеч ким ололмайди. Ҳеч бўлмаганда ҳозир юрган Испаниясидан туриб агентигами (балки бирор дўстига) ишончнома ёзиб бериши керак, банкда сақланиб турган пулини олиш учун. Кейин бу пул бир амаллаб валютага алмаштирилади ва ундан кейин Симоненкога етказилади.

"Бунёдкор"нинг ҳозирги раҳбариятини тушуниш мумкин. Бироқ бу тушунишни ФИФАга тушунтириб бўлмайди, ФИФА бу қадар майда (биз учун майда эмас сира ҳам) ишларга ҳар йили бир мартадан вақт ажратолмайди. Энди кимдир Симоненко билан кўришиб олиб, масалани ечиши керак, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика