RU

Последние новости

20:50"Бавария" Кейнга шерик топди  0 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  27 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Россиядаги халқаро турнир совриндори Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Россиядаги халқаро турнир совриндори

Теги :  Бунёдкор
13-18 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида К.И.Бесков хотирасига бағишланган XII халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мозийнинг ажойиб футболчиси ва мураббийи бўлмиш Константин Иванович Бесков хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат саккизта жамоа иштирок этди. Унда “Спартак”, “Динамо”, “Локомотив” ва ЦСКА (барчаси – Москва), “Анжи” (Маҳачқалъал), “Кубань” (Краснодар), “Бунёдкор” (Тошкент) ҳамда Егорьевск вилояти футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишди.

Отабек Ғуломхўжаев ва Миркамол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” тарбияланувчилари биринчи турда “Локомотив” футболчиларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Иккинчи баҳсда ўсмирларимиз ЦСКА футбол мактабидаги тенгқурлари билан жангавор дуранг қайд этишди – 2:2. Вакилларимиз гуруҳнинг сўнгги ўйинида Егорьевск вилояти футбол мактаби тарбияланувчиларидан 2:1 ҳисобида устун келишди ва иккинчи ўрин билан ярим финалга йўлланма олишди.

Финал йўлланмаси учун “Бунёдкор-2004” вакиллари Москва спартакчилари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди – 5:6.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда “Бунёдкор” гуруҳ босқичидаги рақиби “Локомотив” билан беллашди. Бу сафар Отабек Ғуломхўжаев ва Миркамол Қосимов шогирдлари рақибларидан реванш олишни уддасидан чиқишди – 4:3.

Шу тариқа, “Бунёдкор” футбол мактабининг 2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари К.И.Бесков хотирасига бағишлаб Москвада ўтказилган XIII халқаро мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика