RU

Последние новости

22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  0 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  17 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5

"Бунёдкор" таништирув маросимини ўтказди Новости

"Бунёдкор" таништирув маросимини ўтказди

Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Тошкент клуби мавсумлар оралиғида Артём Филипосян, Отабек Шукуров, Обид Жўрабоев, Шакер Зуаги, Мирзоҳид Ғофуров ва Элдор Шомуродов каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

"Барчани янги мавсум билан табриклаймиз, келажакда барчага омад тилайман. Олдимизга қўйилган вазифаларга келсак, ўтган йилги мавсумни бироз муваффақиятсиз тарзда ўтказдик. Ўтган йилги камчиликлар, хатоларимизни ўрганиб чиқдик. Янги йилга, янги мавсумга олдимизга юқори мақсадларни қўйдик. Ўз режамизни тузиб чиқдик, бу режа бўйича иш олиб бораяпмиз. Жамоани шакллантиришда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш, мураббийлар штабини кучайтириш ва легионерларни сотиб олишда хатога йўл қўймасликка интиламиз.

"Бунёдкор" ўз олдига Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва мамлакат кубогини қўлга киритиш, ОЧЛда яхши иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Жамоамиз бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайди, бу байрам чиройли ўтишини таъминламоқчимиз", - дейди Бахтиёр Бобоев.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кечди. Барча футболчилар 17 февралдаги ўйинга тўлиқ тайёрлар", - дейди Сергей Лушан.

- Ўтган йил жамоани шакллантириш борасида хатога йўл қўйилди дейилди. Бунга нима дейсиз?

Сергей Лушан: - 2014 йил жамоа менинг қўл остимда баъзи ўйинларда ўзининг бор кучини кўрсата олмагани рост. Масалан, "Динамо" билан ўйин. Таркибни кескин ёшартириб юборганим туфайли ҳам хатолар бўлди. Бу йилги мақсадимиз барча мусобақаларда ғолиб чиқиш. ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиш деган нарсани тушунмайман, мақсадимиз доим биринчи ўрин. Таркибимиз бир қатор ёшлар билан тўлдирилди. Мана шу ёшлар билан мавсумни совринлар билан ўтказмоқчимиз.

 2015 йил ёзида "Бунёдкор" клуби ўзининг 10 йиллик юбилейини ўтказади. Бу йилга махсус янги логотип ишлаб чиқилди.

Бу йилдан бошлаб Сергей Лушанга тажрибали мураббий Амет Мемет ёрдам беради. Жисмоний тайёргарлик бўйича руминиялик Августин Чирица ишлайди. 


2012 ва 2013 йилларда "қалдирғочлар" сафида ўйнаган Артём Филипосян яна ўзининг 16-рақамли формасида ҳаракат қиладиган бўлди.

"Машъал"дан олинган ёш ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 29-рақамга эга бўлди.

Фаолияти мобайнида олий лиганинг бир қатор клубларида ўйнаган Обид Жўрабоевга 15-рақам топширилди.

Тунислик футболчи Шакер Зуаги "қалдирғочлар" сафида 7-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Мирзоҳид Ғофуровга 11-рақамли футболка топширилди.

Муборакнинг "Машъал" клубида катта футболга кириб келган Элдор Шомуродов ўзига 39-рақамни танлади.


Шу тариқа таништирув маросими ўз якунига етди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика