RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  2 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди Новости

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди

Шу йилнинг 5-сентябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДР термасини қабул қилади.

Беллашувга Бунёдкор аренаси мезбонлик қилади. 


Хабарингиз бор, ёзнинг чилласидан чиқиш Бунёдкор учун оғир кечди. Айни вақтда стадион парвариши учун масъул ташкилотлар сентябрь ойига қадар вазиятни ўнглаш устида ишламоқда. Атрофи трибуналар билан тўлиқ ўралган стадионлар майсаси август ойининг сўнгги 10 кунлигига келибгина ўзини тиклашни бошлайди. Бир йил муқаддам Бобур арена фойдаланишга топширилаётган вақтда ҳам шундай муаммо кузатилган, вазият сентябрга келиб ўнгланганди. 


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга йўлланма олиши учун барча иш амалга ошириб келинмоқда. Бунда куз ойидаги расмий ўйинлар давомида стадионнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Ассоциация, Лига ва Суперлига клублари ўзаро келишган ҳолда 17-турнинг Бунёдкор аренада ўтиши керак бўлган икки учрашувини истисно тариқасида Дўстлик стадионига кўчиришга қарор қилди. Эндиликда ЎзФҲМ мазкур аренада ВАР техникаси ишлаши юзасидан тегишли ишларни амалга оширишга киришади.


Шу тариқа "Локомотив" — "Қизилқум" беллашуви 24-август куни, "Бунёдкор" — ОКМК учрашуви эса 27-август куни "Дўстлик" стадионида ўтадиган бўлди. Лига “Спорт” телеканали билан мазкур ўзгариш юзасидан келишувни амалга оширгач, учрашувлар вақти масаласида бир тўхтамга келинади.


Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика