RU

Последние новости

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

"Бунёдкор" стадиони раҳбарияти масалага ойдинлик киритди Новости

"Бунёдкор" стадиони раҳбарияти масалага ойдинлик киритди

Хабарингиз бор кеча Олий лиганинг 12-тур марказий ўйини "Бунёдкор" - "Насаф" беллашуви бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" стадиони директори Воҳид Зокиров кечаги "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинида ўйингоҳга ташриф буюрган томошабинлар сони борасида чиққан мақола бўйича ўз муносабатини билдирди. Воҳид Зокиров ва "Бунёдкор" стадионининг маркетинг бўлими ходимлари ушбу масалага ойдинлик киритиб ўтишди.

Сайтимиз орқали ёзилган мақолада кечаги ўйинда аслида қанча мухлис ташриф буюрди деб мурожаат этгандик. ПФЛ расмий сайтида кўрсатилган 3869 нафар томошабиндан ҳам тахминан кўпроқ ишқибоз келгани ва ўша учрашувдан олинган суратларни чоп этгандик.

Воҳид Зокиров билан бўлган учрашувда стадион раҳбари чипталарни қанча сотилгани ва ҳар бир секторга қанчадан мухлис сиғишини тушунтириб ўтдилар. Шуни қўшимча қилиш лозимки, чипталар савдоси энг охирги замонавий услубда компьютерлаштирилган. Сотилган чипталар бўйича стадион директорининг ўзига кунлик ҳисобот келиб туришини кўрдик. "Бунёдкор" стадиони доимо мухлислар учун ишлаши ва уларнинг хизматига доим тайёрлиги алоҳида таъкидланди.

Яна бир маълумот, "Бунёдкор" стадиони кассасидан чипта сотиб олаётган мухлиснинг талаб ва истагига биноан танлаган сектори ва жойига унинг кўз олдида чипта чиқарилади. Агарда ишқибоз танлаган жой банд бўлса, унда бошқа ўриндан жой берилади. Яъни "Бунёдкор" ҳар бир ўйинга маълум миқдорда чипта тайёрлаб олиб келмайди. Мухлисларнинг кўз ўнгида чипта махсус мослама орқали чиқариб берилади. Бу ортиқча сарф-ҳаражатдан асрайди. Маълум бир учрашувга масалан 10 мингта чипта тайёрлатиб, кейин шуларнинг тенг ярми сотилмай қолса, бу ортиқча ҳаражат ва зарар. 

"Бунёдкор" - "Насаф" ўйинига жами 3868 та чипта сотилган ва шу асосида учрашувга келган томошабинлар сони аниқланган. 3868 нафар томошабиннинг ичига "Бунёдкор" мухлислар клуби (аккредитация билан киришган) ва "Насаф" (текинга чипта берилган) мухлислар клуби аъзолари ҳам қўшиб ҳисобланганини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Яна стадионда ИИБ ходимлари ҳам борлиги кишини мухлислар сонини аниқлашда бироз чалғитиб юборган бўлиши мумкин.

Стадион директори ва ходимларининг гапларига кўра, "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувига ташриф буюрган томошабинлар сони борасида адашилмаган ва кечаги баҳсни ҳақиқатдан ҳам 3868 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борган. Аниқлик учун: ПФЛ расмий сайти эса 3869 нафар томошабин келди деб хабар берган.

Демак бу борада "Бунёдкор" стадиони маъмурияти томонидан ҳеч қандай англашилмовчилик бўлмаган ва улар берган маълумот тўғри бўлиб чиқди.

Шу ўринда "Бунёдкор" стадиони раҳбариятига ушбу масала бўйича қилган муносабати ва эътибори учун ташаккур билдирамиз.


Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Эрон учрашувига чипталар чиқарилган ва "Бунёдкор" стадиони кассаларида чипталар сотуви бошланган.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика