"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви превьюси
08 мар 2018 08:55
Новости
"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви превьюси
Суперлиганинг 2-турида мухлислар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.
Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 22 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 6 беллашувда зафар қучишган, 7 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган.
Рақибга қарши беллашувларда "Пахтакор" тўпурари Игорь Сергеев саналади. У 5 гол уришга эришган. Игорь улардан учтасини уйда, иккитасини сафарда киритган. Александр Гейнрих, Станислав Андреев, Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеров эса ушбу рақиб дарвозасини икки мартадан ишғол қилишга эришишган.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги 23-тўқнашув 10 март, шанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:30да бошланади.
Ёшлар жамоалари ўйини 9 март, жума куни "Бунёдкор" академияси майдонида 16:00да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии