“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувда!
07 мар 2018 19:19
Новости
“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувда!
10 март, шанба куни Тошкент дербисида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашади.
Суперлига 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига кириш хуқуқини берувчи чипталар сотувга чиқарилганлигини маълум қиламиз.
Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотилмоқда. Нарҳи – 5 ва 10 минг сўмдан. “Бунёдкор” стадиони кассалари 09:00дан 19:00га қадар фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув 10 март, шанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:30да бошланади. Учрашув олдидан ва танаффус вақтида эстрадамиз юлдузлари – Нилуфар Усмонова ва Баҳром Назаров ижросида концерт дастури ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии