RU

Последние новости

21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  0 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  3 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  3 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  7 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  2 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  6 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3

"Бунёдкор" - "Пахтакор": учрашув ҳақида маълумотлар Новости

"Бунёдкор" - "Пахтакор": учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 7-турида "Бунёдкор"га қарши Тошкент дербисида майдонга тушамиз.


Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар охирги йилларда лигамизда яна бир кескин қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Сўнгги 14 йилда чемпионатимизда фақат ушбу жамоалар олтин медалларга эга чиқишди.

Тайёргарлик

Жамоамиз айни пайтда ҳар 4 кунда учрашув ўтказишга мажбур бўлмоқда. "Металлург" билан душанба кунги беллашувдан кейин дарҳол навбатдаги баҳсга тайёргарлик бошланди. "Бунёдкор" эса "Обод" билан ўтган шанба кунги учрашувдан кейин ҳозирлик кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлди.

Қарама-қаршилик

Олий лигада жамоалар 18 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Бунёдкор", 4тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйин дуранг билан тугаган. Рақиб 20 бор, жамоамиз 16 марта дарвозаларга тўп киритган. Сафардаги беллашувларда 5 бор мезбонлар, 2 марта "Пахтакор" ғолиб чиққан. Яна 2 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Ҳозиргача Асимов олий лигада жамоамиз иштирокидаги 12 беллашувда ишлаган. Уларнинг 10тасида ғалаба қозонган "шерлар" бир мартадан дуранг ва мағлубиятга дуч келишган.

“БУНЁДКОР” - “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Равшан Копадзе (Фарғона).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов (Тошкент). 

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 апрель, жума куни "Бунёдкор" стадионида 19:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика