RU

Последние новости

17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

"Бунёдкор" "Ўзбекнефтгаз"га қайтди. Иброҳимов билан ишни норвегиялик судья кўриб чиқмоқда - Улуғбек Мирзаев Новости

"Бунёдкор" "Ўзбекнефтгаз"га қайтди. Иброҳимов билан ишни норвегиялик судья кўриб чиқмоқда - Улуғбек Мирзаев

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси жорий мавсум маълум вақт қийинчиликни бошидан ўтказди.

Яқинда клуб яна ўзининг аввалги ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" АЖга қайтди. Бу борада батафсил маълумот олиш мақсадида "Бунёдкор" жамоаси директори Улуғбек Мирзаевга юзландик. Суҳбат Жавлон Иброҳимов масаласи, футболчилар билан шартномаларни узайтириш ва бошқа мавзуларни ўз ичига қамраб олди. 

"Ўзбекнефтегаз"га қайтиш ва маошлар билан боғлиқ қарздорликлар ҳақида

"2021 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтган йиғилиш баёнига асосан "Бунёдкор" футбол клуби "Ўзбекнефтгаз" АЖ бош ҳомийлигига қайтарилди. Бундан буён клубимизга "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳам муассис, ҳам бош ҳомий бўлади. Айни кунларда бизда молиялаштириш бошланди. Бир ҳафта оралиғида ходимларга, футболчи ва мураббийларга июнь ва июль ойликларини тўлов қилдик. Шу 1-2 кунда худо хоҳласа август ойи маоши ва мукофот пулларини ҳам топширамиз. "Сўғдиёна" билан учрашувга қадар беришни режалаштирганмиз. Бу нарсалар шунчаки ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун клубимиз президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаевга жамоамиз номидан катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни қаттиқ қўллаб-қувватлаб турибдилар. Бунинг самараси ўлароқ Суперлиганинг сўнгги турларида жамоамиз яхши натижалар қайд этмоқда. Совриндорлар қаторига кириш учун лойиқ эканлигимизни исботламоқдамиз"

Жавлон Иброҳимов масаласи

"Хабарингиз бор, Жавлон Иброҳимов ва “Бунёдкор” ўртасидаги иш Лоззанадаги спорт арбитраж судига оширилган. Бу ишни кўриб чиқиш учун алоҳида судья белгиланган. Норвегиялик Эспен Оберг исмли судья масалани кўриб чиқмоқда. Менимча октябрь ойларида қарор чиқиб қолса керак. 24 сентябрь санасигача Жавлон Иброҳимовга ўз фикрларини баён қилиш учун вақт берилган. Шундан кейин судья барча материалларни тўплайди”

Футболчилар билан шартномаларни узайтириш ва янги шартномалар тузиш йўлида ҳаракатлар бошландими?

“Биз 12 сентябрь куни клуб президенти билан учрашувда бўлдик. Бир нечта масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Шу жумладан “Бунёдкор” билан шартномаси якунланаётган бошқа футболчиларимизга бизни огоҳлантириб ёки огоҳлантирмай, қоидаларга зид равишда чиқаётган клублар бўляпти. Бу нарсани муҳокама қилдик. Клуб президенти шахсан ўзлари ўша футболчилар билан гаплашишларини, жамоада қолишлигини, уларга яхши шароитлар яратиб беришлигини айтдилар. Яъни жамоанинг футболчиларини олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Айни пайтда асосий мақсадимиз чемпионатни яхши ҳолатда якунлаб олиш. Иложи борича ОЧЛга йўлланма берадиган ўринни қўлга киритишни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни ният қилганмиз. Кейинги йилги режалар, харажатлар сметаси ҳам бу йилги иштирокимизга қараб белгиланади. Жамоани таркибига ҳам мавсум якунлангач яна эътибор қаратамиз”,- дейди Улуғбек Мирзаев.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика