"Бунёдкор" ўз тарихида 9-марта финалга чиқди
06 окт 2017 20:32
Новости
"Бунёдкор" ўз тарихида 9-марта финалга чиқди
2007 йилдан буён Ўзбекистон кубогида иштирок этиб келаётган "Бунёдкор" клуби ўз тарихида 9-марта финалга чиқди.
Жамоа фақат 2011 ва 2016 йилларда финалга чиқа олмаган. Ҳозирга қадар ҳал қилувчи баҳсда 8 марта қатнашган "қалдирғочлар" 4 марта ғолиб бўлишган ва 4 марта имкониятни бой беришган.
"Бунёдкор"нинг финалдаги рақиби 7 октябрь кунги "Насаф" - "Локомотив" баҳсдан сўнг маълум бўлади. Бу жамоанинг биринчи ўйинида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучди. 
Похожие новости
00:20
Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди 4
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии